

"Bild" хабарига кўра, германиялик вингер оғир жароҳатидан фориғ бўлиб, машғулотларга қайтган ва ўз жисмоний ҳолатини тиклаш ишларини бошлаб юборган.
Қайд этилишича, "шаҳарликлар" раҳбарияти 23 ёшли футболчисини 127 миллион еврога баҳоламоқда. Шундай суммани тўлаган тақдирда "Бавария" Сане билан шартнома имзолаши мумкин.
Бироқ футболчи анча вақтдан буён майдонга тушмагани "Бавария"га нарҳни тушириш учун ёрдам беради.



