Сане Бундеслигага қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
28 апр 2019, 10:40
"Манчестер Сити" вингери Лерой Сане жамоани тарк этишни истамоқда.

"Goal" хабарига кўра, 23 ёшли германиялик футболчи ўйин амалиёти камлигидан мамнун эмас ва шу боисдан у "Бавария"дан бўлаётган таклифга ижобий жавоб бермоқчи.

Сане бунга қадар Бундеслигада фаолият олиб борган. У 2013-2016 йиллар давомида "Шальке" шарафини ҳимоя қилган.

Сане бу мавсумда 44 ўйинда 16 гол урди ва 18 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal