UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  0 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  3 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  16 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109

Санчо ҳозирча Манчестерга қайтмайди. Тен Хаг унинг руҳан ва жисмонан тайёр бўлишини кутмоқда Янгиликлар

Санчо ҳозирча Манчестерга қайтмайди. Тен Хаг унинг руҳан ва жисмонан тайёр бўлишини кутмоқда

"Бу қачон бўлишини башорат қила олмайман".


Жейдон Санчони "Боруссия"дан кетганидан сўнг ўзгартириб қўйишгандек. У МЮ таркибида барча мусобақаларда 52та ўйинда 8та гол ва 4та ассист қайд этди. "Дортмунд"да бу кўрсаткич 137та ўйинда 50+64 эди.

Баъзан ёрқин ўйин намойиш этиш вингерга жаҳон чемпионатига чиқишга ёрдам бермади. Шундан сўнг Санчо индивидуал дастур бўйича ишлаш учун Нидерландияга йўл олди.

Тен Хаг ушбу маълумотни тасдиқлади, аммо қайтишнинг аниқ муддатини айта олмади.

"Биз формада бўлмагани сабаб Жейдонни "Юнайтед"нинг сўнгги ўйинларида кўрмадик. У ҳозирда индивидуал дастур бўйича шуғулланмоқда. Биз унинг тезрок тугатишини хоҳлаймиз ва мен тез орада уни кўришга умид қиламан. Уни имкон борича тезроқ қайтаришни хоҳлайман, аммо бу қачон бўлишини башорат қилолмайман. Жейдон мавсум бошида бир нечта яхши ўйинларни ўтказди, аммо тезда унинг муҳим ҳаракатлари камайиб кетди. Бу нафақат жисмоний ҳолат, балки психологик омилларнинг қўшилишидир. Биз бу масалани тезроқ ҳал қилишга ва уни қайтаришга уриняпмиз".

Санчо МЮ "Бёрнли"га қарши ўйин билан Лига кубогини давом эттирадиган 21 декабргача улгурмайдиганга ўхшайди. Тен Хагнинг ҳужумида танлов катта эмас: Санчо Нидерландияда, Роналду кетди, Бруну ва Рэшфорд ҳали ЖЧдан сўнг таътилда. Марсьяль, Гарначо, Пельистри ва Эланга қолмоқда.


Санчо ижтимоий тармоқларни тозалади, ҳаваскорлар билан шуғулланмоқда, МЮ билан бирга Испаниядаги йиғирга бормади


Санчо ЖЧ учун Англия терма жамоаси таркибига кирмади ва ушбу хабар Тен Хаг учун кутилмаган бўлмади:

"Унда бир нечта яхши ўйинлар бўлди ва ўсди, аммо Жейдон сўнгги ҳафталарда касаллик билан курашди. Кимдир жаҳон чемпионатида терма жамоа учун чақирилмаслиги нормал ҳолат. Ҳар бир мураббий чемпионатга фақат мос ўйинчиларни олади.


Шундан сўнг MEN'дан Сэмюэль Лакхерст Санчо формасини қайтаришга эътибор қаратганини хабар қилди. Футболчи ижтимоий тармоқларини тозалади: суратларни ўчирди, аккаунт тавсифини ва бош суратни олиб ташлади. The Athletic Жейдон Эрик тен Хаг тавсия қилган мураббий билан Нидерландиянинг "Росмален" ҳаваскорлар клубида шуғулланаётганини хабар қилди. Ҳатто видео ҳам бор.

"Юнайтед" ўтган ҳафта ўртоқлик ўйинларида "Кадис" (2:4) ва "Бетис" (0:1)га ютқазди. Санчо эса Испанияга бормади, бу эса клубнинг расмий баёноти: "Юқори даражага қайтиш учун индивидуал дастур бўйича шуғулланишда давом этмоқда. Клуб уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди".



Тен Хаг Санчога шубҳаланмаяпти. Ўйинчи МЮда қолади


Барча қийинчиликларга қарамай, Санчонинг келажаги ҳақида шубҳалар йўқ. Инсайдер Фабрицио Романо Тен Хаг ўйинчининг катта мухлиси эканлиги, унда катта имкониятни кўраётгани ва шу сабаб унинг қайтиши учун шунча куч сарфлаётганини хабар қилди. MEN'дан Сэмюэлнинг маълумотига кўра, клуб Тен Хагнинг бу вазиятни нафақадар нозик тарзда ҳал қилаётганидан ҳайратда.



80 миллион фунт босими остида бўлган 22 ёшли ярим ҳимоячига ҳамма ҳам унчалик ишонч билдирмайди. Санчо танқидчиларни ишонтириш учун барча руҳим муаммоларни енгиб ўтишига тўғри келади.

Улар эса кам эмас.

Петер Шмейхель: "Бироз хафсаламиз пир бўлди, ваҳоланки унда шундай иқтидор бор. Ҳа, "Олд Траффорд"га келиб, бундай даражада ўйнаш қийинлигини тушунаман. Аммо, Жейдон "Дортмунд"да нималарга қодир эканлигини кўрсатди, бу ерда эса буни кўрсатиш учун етарли даражада иш қилмади".

Габриэль Агбонлахор: "Манчестер Юнайтед" ўйинларини кўрганимда Антони, Рэшфорд ва Фернандешга эътиборимни қаратаман. Улар олдиларидаги футболчини алдаб ўтишга тайёр эканликлари, нимадир фойдали иш қилишни ва рақиб дарвозаси олдида масъулиятни ўз зиммаларига олишни хоҳлаётганлари кўриниб туради.

Санчо эса тўпни олганда ортга қайтаради. Люк Шоу бўлганимда Жейдонга: "Менга узатма беришни бас қил, мен сенга кимнидир алдашинг учун тўпни беряпман" деб айтардим". Санчо "Боруссия"да доим рақибларни алдарди. У шунчалик ўзига ишонмаяптими, ёки рақибни алдаш учун тезлик ва тасаввур етишмаётганини ҳис қиляптими?

Балки Тен Хагнинг ишончи Санчонинг майдонда яна порлашига ёрдам берар.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика