UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  0 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  7 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  3 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  13

Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз" Янгиликлар

Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз"

"Тезкор студия"нинг кечаги сонида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Санъат Шихов меҳмон сифатида иштирок этди.

Эфир сўнггида эса Ўзбекистон терма жамоасининг олдиндаги ўйинлари ҳақида фикрларини билдирди. 


"Туркманистон билан ўйинда ротацияга қўл урилиши  керак. Лекин Катанецдан буни кутмасак ҳам бўлаверади. Ротация орқали ёшларни юқори даражадаги ўйинларда кўриб олиш керак. Жамшид Искандеровга кам имкон берилади. Шундай ўйинларда кам ўйин амалиёти берилаётган футболчиларни ўйнатиш лозим. 

Абдувоҳид Неъматовга ишонч билдирилиши мумкин. Кучли бўлганидан кейин қўйиш керак. Туркманистонни кучсиз демайман. Ўйинчилари яхши, дерби деган ном бор. Мураббий таркибда кўп ротация қилмаётганига сабаб терма жамоа кам йиғилади. Эрон билан буни амалга оширмаса ҳам, Туркманистонга қарши қолганларни кўздан кечириш даркор.

Тарихга эмас, бугунги кунга қарайлик, чунки футбол ўзгармоқда. Эрон ҳам кучли жамоа бўлиб кўринмаяпти, балки бизнинг жамоа шу даражага чиқди. Худо хоҳласа, Эронга ютқазмаймиз. Камида дуранг натижа қайд этилади. Хурсанд қиладигани, ўзбекистонлик футболчилар Эроннинг чемпион жамоаларига бормоқда. Улар билан ҳақиқий кучимизни кўриб оламиз. Елкамизда босим йўқ. Мухлислардан қандай натижа бўлса ҳам қўллаб-қувватлашни сўраб қолардим",- деди Санъат Шихов.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика