- Нафақат Шарқий Осиё, балки бутун қитъамиз футболидаги бу икки гранд терма жамоа билан ўйинларни катта эътибор билан кутяпман. Чунки Миржалол Қосимов жамоасининг бугунги асл кучини бу икки юрт термалари билан солиштирувда билиб олиш – бу ўзбек футболи учун жуда ҳам аҳамиятли масала, - дейди Шарипов.
Менга, айниқса, мен билан 2011 йилдан бери бирга ишлаётган Азизбек Ҳайдаровнинг остонамиздаги иккала ўйинни қай даражада ўтказиши қизиқ. Кўпчилик фикримга қўшилса керак, Ҳайдаров миллий терма жамоамизнинг охирги йиллардаги энг барқарор ўйнчиси бўлиб турибди. У 2011 йилнинг ёз фаслида “Бунёдкор”дан “Ал-Шабаб” клубига ўтганида, жамоатчиликнинг аксарият қисми араб дунёси футболида Азизбек ўсишда орқага кетиши ҳақида бонг урганди. Орадаги давр шуни яққол кўрсатдики, ҳамюртимиз Амирликларда, аксинча, профессионал сифатида янада шаклланди ва юқоридаги кескин фикрлар янглиш, асоссиз ва қуруқ гаплар эканлигини исботлади.

Мазкур мақола www.uff.uz сайти билан йўлга қўйилган ҳамкорлик асосида сайтимиздан жой олди. Ҳамкорлик ҳақида душанба куни батафсил маълумот берамиз.