UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Самвел Бабаян: "Вазиятларни голга айлантиришда оқсаяпмиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Вазиятларни голга айлантиришда оқсаяпмиз"

"Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманнинг биринчи қисмида "шерлар" бош менежери Самвел Бабаян иштирок этди.
Ўйин яхши бўлди. Чиройли ғалабага эришдик. Шогирдларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Лекин яна ўша муаммо, вазиятларни голга айлантиришда оқсаяпмиз.  Бу бизнинг энг катта муаммомиз бўлиб қолмоқда. Энди олдимизда иккита жуда муҳим ўйинлар турибди. "Насаф" ва "Локомотив"га қарши учрашувлар осон кечмаслиги аниқ. Биз бу беллашувларга қаттиқ тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Сўнгги пайтларда МТЖнинг халқаро ўйинлардаги муваффақиятсизлигини ПФЛдаги ўйинларнинг савияси пастлигига боғлашмоқда. Бу ҳақида сизнинг фикрингиз?
- Сизлар шуни ҳаммага етказиб қўйишларингизни илтимос қиламан. Бир нарсага эътибор беринг, сўнгги ўйинлардаги таркибимиз ўйиндан-ўйинга ўзгармоқда. Бу дегани ҳар бир футболчига имконият берилмоқда. Баъзи футболни тушунмайдиганлар эса, терма жамоа мураббийини танқид қилиш билан овора. Нима энди Қосимов ҳар бир ўртоқлик ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозониши керакми? Ҳаммаси ўз йўналиши бўйлаб кечмоқда. Терма жамоанинг айни пайтдаги таркиби жуда катта салоҳиятга эга. Наманганда бўлган ўйинни кўрдиларингми? Ҳақиқий кескин кураш, чиройли футбол бўлди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика