UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  7 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  10 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0

Самвел Бабаян: “Рақибдан кучлироқ эдик” Янгиликлар

Самвел Бабаян: “Рақибдан кучлироқ эдик”

“Пахтакор” – “Насаф” ўйинидан кейин “шерлар” бош менежери Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўйлашимча, “Пахтакор”нинг ҳар бири ўйини каби бугунгиси ҳам мухлисларга завқ бағишлади. Муҳим ўйинда керакли очколарни қўлга киритдик. Бугун биз рақибга нисбатан кучлироқ ўйнадик ва ҳақли равишда ғалабага эришдик деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб чиқиб ўйнадик. Гол ўтказиб юбормаслигимиз муҳим эди. Шогирдларим кўрсатмаларни тўғри амалга оширишди. Тўғри, баъзи вазиятларда камчиликлар кузатилди. Лекин ҳеч бир ўйин идеал бўлмайди. Учрашувдан кейин видео орқали учинчи гол киритилган вазиятни кўрдик. Бу “тоза” гол эканлигини исботланди. Аммо ҳакамлар ҳам одам, улар ҳам адашиши мумкин.

-Бугун киритилган голлардан сўнг “Пахтакор” ҳимоявий ўйин кўрсатди. Жамоа “Локомотив”га қарши ҳужумкор ўйнайдими?
- “Пахтакор” ҳар доим ғалаба учун майдонга тушади. Ҳар қандай вазиятда бизлар учун ютуқ  муҳим. Бизнинг жамоа дуранг учун ўйнамайди. Ҳар бир жамоа киритган голлардан сўнг ҳимояда ўйнаши табиий ҳолат. “Ювентус”, “Барселона” каби жамоалар ҳам ютаётган пайтда ҳимояда ўйнашини кўрганмиз. Бу футбол. Ҳеч бир жамоа бутун беллашув давомида фақат ҳужум уюштириши иложсиз.  Биз дарвозамиз олдида “автобус” ўрнатган ҳолда ўйнамаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика