Самвел Бабаян: "Пахтакор" Ўзбекистондаги энг кучли клуб эканлигини исботлади"
07 ноя 2014 16:24
Янгиликлар
Самвел Бабаян: "Пахтакор" Ўзбекистондаги энг кучли клуб эканлигини исботлади"
"Бунёдкор" - "Пахтакор" (2:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош менежери Самвел Бабаян қатнашди.
"Ўйин қизиқарли кечди. Бу мухлислар учун десерт каби бўлди. Натижа муҳим эмасди, шу боис жамоалар очиқ футбол ўйнашди. "Пахтакор" Ўзбекистондаги энг кучли жамоа эканлигини исботлади. Биз бу босқичда тўхтаб қолмаслигимиз зарур. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп ва бу борада ишлашимиз лозим".
"Биз учрашувда биринчи ва иккинчи рақам билан ҳам ўз кучимизга бўлган катта ишонч билан бемалол ҳаракатланмоқдамиз. Жамоамиз катта ирода кўрсатиб, чиройли ғалаба эришди. Бундан жуда хурсандмиз.
Барча мухлисларни ушбу қизиқарли ўтган футбол мавсуми билан табриклайман", - дейди Бабаян.
- "Пахтакор" уч вазиятда "Fair play" амал қилмади ва иккинчи гол айнан ушбу ҳолатдан сўнг киритилди.
- Бу "Fair play" эмас эди. "Бунёдкор" футболчилари вақтни чўзишга ҳаракат қилишганди. Бу вазиятда тўп қайтариб беришимиз шарт эмасди. Кўп ҳолларда рақиб футболчиларини ўзлари "Fair play" риоя қилишмади. Бизнинг футболчиларимиз катта профессионал. Агарда ҳақиқатдан ҳам футболчига тиббий ёрдам кўрсатиш керак бўлса, унда мен сизларни ишонтириб айта оламанки, "Fair play"га тўлиқ амал қиламиз.
Осиё майдонларида бунақанги ҳолатларга кўп дуч келамиз ва бунинг учун биз алоҳида тайёргарлик кўрганмиз.

Фикрлар