UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Пакета ”Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  1 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  4 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  0 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  3 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  6 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  7 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  4 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" сафида дарвозабон энг яхши бўлди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" сафида дарвозабон энг яхши бўлди"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.
"Навбаҳор"га қарши ўйинлар доим қийин кечиб келган. Сўнгги дақиқага қадар курашдик. Рақиб посбони бугун мўъжиза яратди десак бўлади. Бугун гол уришимиз керак эди, ўша голни ура олдик. "Лочинлар" илк дақиқадан охиригача курашадиган жамоа, характерли жамоа саналади. Бизда ғалабага бўлган иштиёқ кучлилик қилди, - дейди Бабаян.

- Рақиб дарвозаси олдидаги барча ҳужумлар асосан қанотлардан узатилган тўплардан сўнг бўлди. Бошқачароқ ўйнаш мумкинмасми?
- Жамоанинг 4та принципи бор: аргессивлик, юқори сифатли футбол, тарихий анъаналар ва инсоний фактор. Бу ерга келадиган ҳар бир жамоа камида дурангга ўйнайди. Асосан ҳимояда ҳаракат қилишади. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужум қилишга уриндик.

- Бугун шогирдларингиз жуда кам зарба беришди.
- Ҳар бир жамоада яратувчи футболчи бор. Бизда булар Искандеров ва Махарадзе. Улар йўқлигида жамоамизда ҳужум ташкил қилиш қийинлашди. Рақиб посбони Ўзбекистонда анча йиллардан буён ўйнаб келмоқда. У ўйин вақтида кўплаб вазиятларни қайтарди.

- "Навбаҳор" сафида қайси чизиқни кучли деб ҳисоблайсиз?
- Дарвозабон! Ўзбекистонда кўплаб дарвозабонлар бор. Уларнинг кўпи захирадан қолиб кетишмоқда. Шу боис олий лигада дарвозабон легионер бўлмаслигининг тарафдориман. Бу Меленчукни ёмон кўрганимдан эмас, у жуда ҳам кучли посбон. Лекин терма жамоамизда дарвозабон ўртасидаги рақобатни кучайтириш учун ҳам шундай қилинса яхши бўларди.

- Жамшид Искандеров "Ал Шабаб"га қарши ўйнай оладими?
- Катта эҳтимол билан у ўйнай олмайди.  

- "Пахтакор"да ярим ҳимоячи ва ҳужумчи ўртасидаги боғлиқлик йўқолиб қолмоқда.
- Сабаби яратувчи футболчилар майдонга тушишмади. Ҳисоб очилмаётган вақтда ҳужумчиларни тушурдим. Соҳибов ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатмоқда. У Одил Аҳмедовга ўхшаб кетмоқда. Хаттоки Бубнов ҳам уни мақтади, Бубнов деярли барчани танқид қилади. Лекин Одилни мақтади. Соҳибов ўз ўйинини кўрсатишда давом этиши керак.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика