UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  2 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  131 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  5 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1

Самвел Бабаян - "Локомотив" бош мураббийи. Бу жуда қизиқарли Янгиликлар

Самвел Бабаян - "Локомотив" бош мураббийи. Бу жуда қизиқарли

Тошкентнинг "Локомотив" клубида бош мураббий ўзгарди.

Ўтган йилдан буён клубни бошқариб келаётган Андрей Фёдоров ўрнини Самвел Бабаян эгаллади.

Бизнингча бу тайинлов жуда қизиқарли бўлди. Сабаби 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида Тошкентнинг бошқа бир клуби "Пахтакор"да фаолият олиб борган Бабаян бир неча бор чемпионликка эришди ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Бу давр мобайнида Бабаян "Нефтчи", "Бунёдкор" ва "Локомотив" клубларига қарши чемпионлик учун курашди. Мана энди ушбу мураббий "Локомотив" томонида туриб "Пахтакор"га қарши курашади. Эътиборлиси бугунги кунда "Локомотив" сафида айнан "Пахтакор"да тарбия топган футболчилар кўпчиликни ташкил этади.

Самвел Бабаян молиявий аҳволи танг бўлган пайтда ҳам "Пахтакор"ни барқарор клуб сифатида олиб қолишга эришгани кўпчиликни ёдида бўлса керак. Сўнгги йилларда "Локомотив"да молиявий имкониятлар яхши бўлди, аммо Осиё чемпионлар лигасида ижобий натижаларга деярли эришилмади. Фақат бир марта клуб чорак финалга чиқди холос.

Энди Ўзбекистон Суперлигасида Арвеладзе, Абрамов, Канчельскис, Қосимов, Бердиев, Бабаян тўқнашувлари бўлади. Бундан эса албатта мухлислар ютади. Миллий чемпионатимизда мана шундай қизиқарли тўқнашувлар қанча кўп бўлса шунча яхши.



Ҳақоратли комментлар ўчирилади. Агар ёзган комментингиз ўчирилмаслигини истасангиз ҳақоратли сўзлар ишлатманг. 

Рейтинг: -624   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика