UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  3 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  23 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0

Самвел Бабаян: "Ҳакамлик ҳақида гапирсак, гап тугамаслиги мумкин" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ҳакамлик ҳақида гапирсак, гап тугамаслиги мумкин"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Самвел Бабаян фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйин ҳақида 

- Ўйлайманки, ўйин ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Жиддий рақибга қарши баҳс олиб бордик. Афсуски, мағлуб бўлдик. Рақибга омад кулиб боқди. Иккита вазият ва иккита гол. Ғалаба қозониш учун кўп вазиятлар яратдик. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман. Мухлисларни ранжитдик. Хатоларни тўғрилаб, вазиятни ўнглашга уринамиз. Бошқа бундай ҳолатга тушмасликка ҳаракат қиламиз. Умуман олганда, бугун 3 очко олишимиз керак эди. Бу – футбол. Шунчаки омад келмади.

- Аҳрол Рисқуллаев бошқарган ўйинларда кўпинча ўйнашга қўйиб бермайди. Бу бўйича қандай фикрдасиз?

- Ҳакамлик ҳақида гапирсак, гап тугамаслиги мумкин. Ҳакамлар қўмитаси, ўйин назоратчиси бор. Рақиб томонидан вақт чўзишлар кўп бўлди, бу ҳолатга ҳакам зудлик билан аралашиб, чора кўриши керак эди. Ҳакамликни муҳокама қилмоқчи эмасман.

-  "Навбаҳор"да зарба бериш жуда кам. Тепадиган ўйинчи йўқми ёки бу сизнинг топшириғингизга боғлиқ ҳолатми?

- Зарбани ҳар қандай нуқтадан ҳар бир футболчи йўллаши мумкин. Кубок ўйинини эсласангиз керак, Искандеров узоқ масофадан дарвозани ишғол қилганди. Ҳаммаси вазиятларга боғлиқ. Тўғри, бугун узоқ масофадан берилган зарбалар кам бўлди. 

- "Навбаҳор" мағлуб бўлганининг асосий сабаби нимада?

- Асосий сабаб – диққат-эътиборни йўқотганимиз. Кейин фантастик тарзда урилган иккинчи голни алоҳида айтиш жоиз. Ўйлайманки, 1000 та шунақа зарбадан фақат 1 таси гол бўлган бўларди. Биз яққол вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Афсуски, ростакамига омад келмади.

- Таркибда ротацияга қўл уриш вақти келгандир...

- Тактик тайёргарлик, рақиб ва футболчиларимизнинг ҳолатидан келиб чиқиб иш тутамиз.

Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика