Самвел Бабаян: "Бухоро"дан умуман бошқача футбол кутган эдик"
17 май 2014 14:22
Янгиликлар
Самвел Бабаян: "Бухоро"дан умуман бошқача футбол кутган эдик"
Кеча "Бухоро"-"Пахтакор" (0-0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманнинг дастлабки қисмида меҳмонлар вакили Самвел Бабаян қатнашди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- "Ушбу ўйин менимча мухлисларга ёқди,ўта ҳаяжонли учрашув бўлди. Учрашув сўнгги сонияларигача ҳаяжон ҳеч кимда пасайгани йўқ. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, мен шогирдларим кўрсатган ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.
Фақатгина битта камчилик, майдон ҳолати мақтовга лойиқ эмас. Мен ҳайронман,мана неча йилдирки, наҳотки Бухородек шаҳарда битта сифатли футбол майдонини тайёрлай олишмаса? Шунга қарамай шогирдларим кўплаб имкониятларни вужудга келтиришди. Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз.
Рақибларимиз ҳақида нима дейишим мумкин? Очиғини айтаман, "Бухоро"дан умуман бошқача футбол кутган эдик. Биз табиийки, "Бунёдкор"га қарши учрашувларини таҳлил қилдик ва бугун биз "Бухоро"дан анча мазмунли, агрессив ва ҳужумкор ўйин кутган эдик" - дея ўз фикрларини якунлади Самвел Бабаян.

Фикрлар