UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  3 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  1 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  1 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  4 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  73 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  37 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1

Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин Янгиликлар

Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин

Теглар :  ДинамоБунёдкор
Суперлиганинг 13-турида Самарқандда катта тўқнашув кутилаяпти.

"Динамо" ва "Бунёдкор" — ўзига ҳос анъаналарига эга, икки мақсад, икки турли руҳиятдагилар тўқнашувидир. Бу учрашувда нафақат уч очко, балки устунлик анъаналари, турнир курашидаги позиция ва мухлислар ишончи учун ҳам кураш бўлади. Самарқандда "қалдирғочлар" ҳеч қачон енгилмаган, аммо бу гал уларга мағлубият билмас "Динамо" ва тажрибали Вадим Абрамов тўсиқ бўлиб турибди.

Бу тўқнашувда "Динамо" чемпионлик учун янада жиддий даъвогарга айланиши, "Бунёдкор" эса қулаётган кайфиятни тўхтатиб, қайта кўтарилишга интилиши мумкин. Қуйида ушбу баҳс олдидан жамоалар ҳолати, тарихий рақамлар ва турнир жадвали интригаси ҳақида батафсил.

Самарқандда синовдан ўтган "Бунёдкор" анъанаси

"Бунёдкор" жамоаси учун Самарқанд – омадли шаҳар. Клуб ўз тарихида "Динамо" меҳмони бўлган 13 та учрашувнинг бирортасида мағлуб бўлмаган. Ушбу беллашувларнинг 11 тасида "қалдирғочлар" ғалабага эришган, 2 ўйин эса дуранг билан якунланган. Бу ўзига хос анъана, бугунги учрашув олдидан "Бунёдкор" учун катта психологик афзаллик ҳисобланади.

Вадим Абрамов жамоаси — мағлубиятни унутганлар сафида

Самарқанднинг "Динамо" клуби жорий мавсумда Суперлигада мағлубиятга учрамаётган икки жамоадан бири. "Насаф"дан кейинги мағлубиятсиз жамоа айнан Вадим Абрамов шогирдлари бўлиб турибди. "Динамо" охирги марта 2023 йилнинг ноябрида, 25-турда “Андижон”га ютқазганди. Шу пайтдан буён жамоа барқарор ўйин намоён этмоқда.

“Бунёдкор”нинг меҳмондаги юриши: учта ўйинда мағлубият йўқ

Илгари билдирилганидек, "Бунёдкор"нинг сафардаги ўйинлари таҳсинга сазовор. Бироқ, жамоа жорий мавсумда меҳмон сифатида атиги 3 та ҳақиқий сафар ўйини ўтказган. Қолган 2 учрашув “Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган ва жамоа номинал меҳмон сифатида иштирок этган.

Аниқ меҳмондаги натижалар қуйидагича:

  • "Шўртан" – "Бунёдкор" 0:2

  • "Насаф" – "Бунёдкор" 2:2

  • "Машъал" – "Бунёдкор" 1:1

Бу ўйинларда 2 дуранг ва 1 ғалаба қайд этилди. Жамоа сафарда ҳам ҳали мағлубиятнинг таъмини татаётгани йўқ, бу эса уларнинг барқарорлигини кўрсатади.

Ютуғсизликни тугатиш илинжидаги “қалдирғочлар”

Шу билан бирга, "Бунёдкор" умумий ҳисобда Суперлигада кетма-кет 5 та учрашувда ғалаба қозона олмаяпти. Илёс Зейтуллаев шогирдлари охирги марта 7-турда ОКМКни мағлуб этган эди. Кейинги баҳсларда эса қуйидаги натижалар қайд этилган:

  • "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" 1:2

  • "Насаф" – "Бунёдкор" 2:2

  • "Бунёдкор" – "Навбаҳор" 2:3

  • "Машъал" – "Бунёдкор" 1:1

  • "Бунёдкор" – "Пахтакор" 1:1

Юқоридаги ўйинларда “Бунёдкор” ҳужумда фаол ҳаракат қилган бўлса-да, ҳимояда барқарорликни йўқотгани кўзга ташланади.

Мураббийлар дуэли: Зейтуллаев Абрамовни енгган

Илёс Зейтуллаев мураббий сифатида Вадим Абрамовга қарши бир марта майдонда рақобатлашган ва ўша баҳсда ғалаба қозонган. “Бунёдкор” ўша ўйинда рақибни 2:3 ҳисобида енгганди. Бу муваффақият Зейтуллаевга бугунги учрашувда ҳам ишонч бағишлаши мумкин.

"Динамо" – "Бунёдкор": тарихий натижалар ҳам “қалдирғочлар” томонда

"Динамо" ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши охирги марта 2015 йилда очко олган — ўшанда 25-турдаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланган. Шундан сўнг бўлган барча тўқнашувларда “Бунёдкор” Самарқанддан ғалаба билан қайтган.

Суперлига-2015. 25-тур.
12.10.2015. "Динамо" – "Бунёдкор" 1:1

Голлар: Камолиддин Мурзоев (13), Дилшод Жўраев (71)

Турнир жадвали: "Динамо" пешқадамлик учун курашда, "Бунёдкор"га ғалаба керак
"Динамо" учун бугунги баҳс нафақат тарихий анъанани бузиш, балки чемпионлик курашида муҳим поғонага айланиши мумкин. Ғалаба орқали Вадим Абрамов жамоаси "Насаф" билан фарқни атиги 3 очкога қисқартириб олади. Шу билан бирга, "Динамо"нинг захирада яна бир учрашуви — "Нефтчи"га қарши қолган. Агар ўша учрашувда ҳам самарқандликлар ғалаба қозонишса, очколар бўйича "Насаф" билан тенглашишади.
Бу эса 15-турга қадар интригани сақлаб қолади. Чунки 6 июль куни Самарқандда "Динамо" — "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади. Унда биринчи давранинг норасмий финали бўлиши ва қайси жамоа танаффусга пешқадам сифатида чиқишини ҳал қилиши мумкин. Вадим Абрамовни жиддий синовлар кутмоқда:

  • 14-тур (27.06.2025): "Қўқон-1912" – "Динамо"

  • Қолдирилган 7-тур: "Динамо" – "Нефтчи"

  • 15-тур (06.07.2025): "Динамо" – "Насаф"

  • Бу ўйинлар "Динамо"нинг чемпионлик амбицияларини белгилаб беради. Агар жамоа ушбу учрашувларни муваффақиятли ўтказса, танаффусга етакчи сифатида кириб бориш имконияти юқори.

"Бунёдкор" учун бугунги ўйин жадвал нуқтаи назаридан катта ўзгаришларни келтириб чиқармайди. Жамоа ғалаба қозонса ҳам, ютқазса ҳам мавқеини сақлаб қолади. Бироқ бу жамоага босим йўқ, дегани эмас. Илёс Зейтуллаев шогирдлари кетма-кет ғалабасиз серияга барҳам бериш ва мухлисларга умид бағишлаш учун ҳаракат қилишади.

Қолган икки турда "Бунёдкор" қуйидаги жамоаларга қарши баҳс олиб боради:

  • 14-тур (29.06.2025): "Бунёдкор" – "Сўғдиёна"

  • 15-тур (05.07.2025): "Андижон" – "Бунёдкор"

"Динамо" ғалаба орқали чемпионлик интригасини тўлиқ жонлантиришни истайди. "Бунёдкор" эса сўнгги ўйинларда йўқотилган ишончни тиклаш ва навбатдаги босқичга умид билан қарашни хоҳлайди. Мақсад турлича — аммо мотивация юқори. Шу сабабли, бу кечада нафақат тарих, балки келажак учун кураш кечади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
23 июн 18:12:15
Jamol Raxmonov
Xudo xoxlasa birinchi marta stadiondan tomosha qilaman bugun bolalarim bilan yutamiz olg'a Dinamo
+2   
23 июн 16:55:16
leva8989
Dinamo bugunam yutqazmasa kerak
+1   
23 июн 22:26:36
Artur1801
Афсус самарқандда синдиришди
+1   
23 июн 19:39:13
ABC
Темурхужа Абдухоликов халиям уйнаябдими,булди энди ёшларга йул очмийдими,уйини хам у даражада зур эмаску,нима тарафи кучли шу болани
+1   
23 июн 15:30:27
Mardon Eshmonov
Абрамов ????⚽ ????????
+1   
23 июн 15:26:06
Mardon Eshmonov
Динамо Олга. Самарканд Вилояти Нуробод тумани Тим Кишлоги Ашадий Футбол Мухлислари Катта экранда Катта Дастурхон олдида Динама Футбол жаммоаси Футбол жаммоасига Мухлислик киламиз.

Олга Динамо Самарканд.
2025 Чемпион булишингни жуда хохлаймиз.
Динамо ????⚽ ????????????✨
+1   
23 июн 15:20:02
Бавария & Ливерпуль
In sha Alloh Dinamo bugun tarix yozadi, xuddi O‘zbekiston milliy termamiz tarix yozganidek...
+1   
23 июн 14:50:13
Vidich
Dinamo ga omad. Nasib qilsa bugun chiroyli g'alabaga erishadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика