UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Самарқанд шаҳри "Эл Классико" ҳақидаги видеоролик манзили бўлди Янгиликлар

Самарқанд шаҳри "Эл Классико" ҳақидаги видеоролик манзили бўлди

Бугун, 10 апрел соат 23:55 да "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўртасидаги учрашув бошланади. Чемпионлик пойгасига сезиларли равишда таъсир кўрсатадиган ушбу ўйин кўп нарсага ойдинлик киритиб беради.

"Эл-Классико" футбол тарихидаги энг қайноқ бахслардан бири саналади. Ла Лига томонидан "Ал Мумтоз"ни янада оммалаштириш мақсадида бир неча халқаро лойиҳалар амалга ошириляпти.

Шундай лойиҳалардан бири айнан бизнинг юртимизга ҳам кириб келди.

"Эл-Класико"ни дунёнинг барча нуқталаридан муҳлислар томоша қилишини кўрсатадиган видеороликда Ява ороллари, Кениядаги Маасаи қабилалари, Германиядаги Айбзе кўли билан бир қаторда афсонавий ва гўзал Самарқанд шаҳри ҳам иштирок этган. Роликда дунёнинг барча гўзал нуқталарида "Эл-Классико"ни томоша қилиш учун махсус марказлар ташкил қилингани акс этган.



Ла Лиганинг Марказий Осиёдаги вакили ва Самарқанддаги лойиҳанинг ташаббускори Хаис Раҳмони қуйидаги фикрларни билдирди:

"Биз бундай катта ўйинлар орқали инсонлар ва турли маданиятларни бирлаштиришни мақсад қилганмиз. Бутун дунёдаги испан футболи мухлислари Ўзбекистоннинг нақадар гўзал юрт эканлигини шу ролик орқали билиб олишлари, шу билан бирга маҳаллий муҳлисларни шундай катта ўйинлар орқали ўз шаҳарларига қизиқишларини оширишни мақсад қилганмиз".


Испания ҳукумати мухлисларнинг стадионларга киришини таъқиқланган бўлса ҳам, Ла Лига ишқибозларга ўзларини ҳудди стадионда тургандек ҳис қилишлари учун барча шароитларни яратган. Ўйинчиларни йирик планда кўрсатувчи ракурс айнан шулар жумласидандир. Ла Лига транслацияларидаги янги график дизайндаги кадрлар, статистик маълумотлар мухлисларга худди реал ҳаётдагидек таассуротлар беришига қаратилган. Дронлар ва бошқа воситалардан олинган тасвирлар ҳам айнан шунга қаратилган.
Ушбу ўйинга икки ҳафта қолганда 22 та халқаро ижтимоий тармоқ каналлари ўйин ҳақида маълумотлар беришни бошлаб юборишган. Улар умумий ҳисобда 130 миллион обуначига эга.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика