Салоҳ АПЛ чемпионлигига асосий даъвогар жамоа номини айтди
31 авг 10:00
Янгиликлар
Салоҳ АПЛ чемпионлигига асосий даъвогар жамоа номини айтди
"Ливерпул"нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ бошланган мавсумнинг чемпионлигига асосий фаворит деб "Арсенал"ни ҳисоблашини маълум қилди.
"Агар чемпионат фаворитлари ҳақида гапирадиган бўлсак, мен "Арсенал"ни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Улар беш-олти йил бирга ўйнаган барқарор таркибга эга, шунинг учун майдонда ўзаро тушуниш анча осонроқ. "Ливерпул" ва "Манчестер Сити" сўнгги пайтларда ўз таркибида жуда кўп ўзгаришларни амалга оширди. Гвардиола жамоаси ҳар доим даъвогарлар қаторида, аммо бу мавсумда мен "Арсенал"нинг имкониятларини юқори баҳолаяпман", - деди Салоҳ.
Эслатиб ўтамиз, бугун АПЛнинг 3-турида "Ливерпул" ва "Арсенал" ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 20:30 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар