Салоҳ АПЛда 7-марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лига рекорди такрорланди
14 мар 17:15
Янгиликлар
Салоҳ АПЛда 7-марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лига рекорди такрорланди
Муҳаммад Салоҳ АПЛда ўтган ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Ливерпуль" вингери февраль ойида мухлислар ва экспертлар овозига кўра совринни ўзиники қилди. У Бету Бетункал ("Эвертон"), Жан-Филипп Матета ("Кристал Пелас"), Янкуба Минте ("Брайтон"), Жед Спенс ("Тоттенхэм") ва Доминик Собослаи ("Ливерпуль") кабиларни ортда қолдирди.

Мисрлик футболчи фаолиятида 7-марта Премьер-лигада ойнинг энг яхши футболчиси бўлди. У Ҳарри Кейн ва Серхио Агуэронинг рекордини такрорлади.
Салоҳ февралда 6 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар