Салихамиджич - “Бавария” спорт директори!

Aslanov Jasurbek
1 авг 2017, 02:40
“Бавария” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Хасан Салихамиджич Мюнхен жамоасининг янги спорт директори этиб тайинланди.

Босниялик 40 ёшли мутахассис “Бавария” билан 2020 йилнинг июнь ойигача шартнома имзолади. Ҳасан бу лавозимда Маттиас Заммерни алмаштирди. Заммер ўтган йилнинг ёзида соғлиғи туфайли ишдан кетган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасан Салихамиджич “Бавария” шарафини 1998-2007 йиллар оралиғида ҳимоя қилганди. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›