Салим Мустафоев: "Омад биздан юз ўгирди"

Aziz Tukhtamuradov
4 мар 2015, 20:21
"Фулад"га қарши бўлиб ўтган ўйинда "темирйўлчилар" сафидаги энг яхши футболчилардан бири бўлган Салим Мустафоев ўйиндан сўнг микст-зонада сайтимиз учун ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўз майдонимиздаги илк ўйинни ўтказдик. "Фулад" ҳам ёмон жамоа эмас. Ўтказиб юборилган голга келадиган бўлсак, қандайдир рикошет натижасида гол ўтказиб юбордик. Рақиб жамоа томонидан кўп ҳам хавфли вазиятлар яратилгани йўқ. Очиғини гапирадиган бўлсам, омад биздан юз ўгирди. Жамоамизда барча қўлидан келганича ҳаракат қилди", - деб айтиб ўтди Салим Мустафоев.


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›