Сакки: "Барселона" футболчилари "Ювентус"га қарши баҳсда майдонда нима қилишни билишмади"
13 апр 2017 17:12
Янгиликлар
Сакки: "Барселона" футболчилари "Ювентус"га қарши баҳсда майдонда нима қилишни билишмади"
Италиялик мураббий Арриго Сакки Чемпионлар лигаси 1/4 финал икл учрашувида "Ювентус"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси (3:0) ҳақида фикр билдирди.
"Натижадан ҳайрон бўлмадим, аксинча. Биринчи дақиқалардан "Барселона" одатдаги Каталония клуби эмаслигини сездим. Улар майдонда нима қилишни билишмади, ҳаракатланишмади, шунчаки жойларида туриб, тўпни кутишди. Қандай қилиб бундай ўйнаш мумкин?
"Ювентус" ПСЖ йўлидан боради деб ўйламайман, улар кучли, жуда кучли. Иккинчи баҳсда биринчиси каби ўйнаш жуда муҳим" - дейди Сакки.
"Барселона" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги жавоб учрашуви 19 апрель куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар