Сабалета: "Балки "Манчестер Сити" энг яхши учрашувини ўтказмагандир, аммо биз уч очко олдик"
Aslanov Jasurbek
15 дек 2016, 11:52
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Пабло Сабалета "Уотфорд" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Биз анчадан бери "Этихад"да ғалаба қозонмаган эдик. Балки бугун энг яхши ўйинимизни ўтказмагандирмиз, аммо ғалаба учун курашдик ва уч очкони қўлга киритдик. Яхши ҳимояландик ва рақибдан гол ўтказиб юборганимиз йўқ" - дейди Сабалета.