UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  1 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  13 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  21 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  7 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53

"СА" "Классико" олдидан. Камолиддин Алимов: "Бугун голлар ёмғирини кўрмаймиз" Янгиликлар

"СА" "Классико" олдидан. Камолиддин Алимов: "Бугун голлар ёмғирини кўрмаймиз"

Бугун "Эл Классико". Тунги соат 01:00да бўлиб ўтадиган Испания Чемпионатининг марказий учрашуви олдидан "СА" ижодкорларининг фикрлари билан сизларни таништиришга қарор қилдик.
Ижодий гуруҳга иккита савол билан мурожаат қилдик:

1. "Классико"дан нималарни кутяпсиз?
2. Бугунги ўйин қандай натижа билан ниҳоясига етади деб ўйлайсиз ва нима учун?

Камолиддин Алимов

1. "Классико" ўз номи билан "Классико". Бундай мақомдаги ўйинлардан шиддат, тезкорлик, шедевр голларни... хуллас, футболга оид санъат намуналарини кутиш мумкин. Соат тунги 01.00да бошланадиган ўйинни кутган вақтингизга асло ачинмайсиз.

Клублар тўқнашуви ўз йўлига. Месси - Роналду қарама-қаршилиги ҳам футбол ишқибозларининг диққат марказида бўлади. Таъбир жоиз бўлса, бугун дунё футболи мухлислари иккига ажралишади. Бу галги "Эл Классико" ҳам кўп жиҳати билан биринчи навбатда жамоаларнинг ўзлари учун аҳамиятли бўлади. Агар бугун "Реал" ғалаба қозонса, икки асосий рақибининг биридан 7 очкога ўзиб кетади.

Мабодо, мағлубиятга учраса, ўртадаги тафовут бир очкогача қисқаради. Айнан шу ҳолат ўйинга бўлган қизиқишни янада оширади.



2. Биринчи саволдаги фикримнинг мантиқий давоми сифатида бугунги оқшомдан ўрин олган ўйин "Барселона"га олти очко учун кечади, деган бўлардим. Бундай ўйинларда башоратлар ўзини унчалик оқламайди. Бир қарасангиз "Классико"га хос бўлмаган йирик ҳисоб қайд этилади, баъзан дарвозалар дахлсиз қолади. Лекин бугун йирик ҳисоб қайд этилмаса керак.

Юлдузлар ижросидаги голлар ёмғирини кўрмаймиз, чоғи. Бу менинг шахсий фикрим. Иккала жамоа ҳам бугунги ўйинга юқори кайфиятда етиб келди. Айниқса, "Барса" футболчиларининг Премьеродаги йирик ғалаба ва Чемпионлар Лигасидаги "Сити" устидан қозонилган муваффақиятдан сўнг кайфиятлари аъло даражада. "Реал" ҳам бу икки мусобақада зафар қучди.

Аммо, "Реал"дан бироз фарқли равишда Херардо Мартино шогирдлари жорий мавсумда бир текис ўйин намойиш этишмаяпти. Аутсайдерлар билан бўлган учрашувларда мағлубиятга учраб, қимматли очколарни бой бериб қўйишди. Мени "Барселона"нинг мухлиси сифатида айнан шу нарса бироз ҳавотирга соляпти.

"Реал"нинг эса бу борадаги ишлари жойида. Карло Анчелотти ўз ишини бир текис давом эттиряпти. Лекин "Эл Классико"да ҳаммаси нарса бўлиши мумкин. Шундай экан, тунги 01.00 ни интизорлик билан кутамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика