UZ

Сўнгги янгиликлар

11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  0 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  2 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  13 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0

Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади" Янгиликлар

Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"

Тожикистон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар айни кунларда пойтахтимиз Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.

"Хўжанд" жамоаси мазкур йиғин доирасида "Оқтепа", "Арал", "Сурхон" билан назорат учрашувларида иштирок этди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров қўшниларимизнинг янги мавсумга тайёргарлиги хусусида "Хўжанд" бош мураббийи Рустам Ходжаевга юзланди.

- Рустам Назриевич Тошкентдаги йиғин кўнгилдагидек кечдими? 

- Янги мавсумга тайёргарликни январь ойида бошладик. Дастлабки босқичларни ўз қароргоҳимизда олиб борган бўлсак, кейинги машғулотлар Тошкентда сунъий майдонларига кўчди. Илк турни "Истиқлол"га қарши ўтказамиз. Бу борада пойтахт йиғини айни муддао эди. Ҳаммаси кўнгилдагидек кетмоқда. Муҳими чемпионатга муносиб тайёргарлик кўриш. 

- "Хўжанд" доим совриндорлар қаторида бўлади. Янги мавсумда мақсадлар қандай?

- "Хўжанд" Тожикистоннинг етакчи жамоаларидан бири, ўз олдига ҳар йили юқори мақсадларни қўяди. Бу йил мақсадимиздан чекинмаймиз. Биздан фақат олдинга интилиш талаб этилади.

- Таркибда ўзбекистонлик футболчилардан кимлар қўшиб олинди?

- Таркибга ўзбекистонлик, россиялик, нигериялик футболчиларни қўшиб олдик. Асилжон Бегимқулов олдин ҳам бу ерда ўйнаган, унга жамоа бегона эмас. Комолафе эса Ўзбекистон Суперлигасида тўп тепган. Ўйлайманки, мавсум стартигача таркибимиз оптимал ҳолатга келади.

- Ўзбекистон Суперлигасида қайси жамоаларнинг трансферлар қизиқтира олди?

- Қўшнимиз бўлган Ўзбекистон чемпионатини доим катта қизиқиш билан кузатамиз. Ўртоқлик учрашувларига борамиз. Айтишим мумкинки, жамоалар қишда қизиқарли трансферларни амалга оширишди. "Пахтакор", "Насаф", "Навбаҳор", "Нефтчи" ва ҳоказо. Чемпионат баҳслари ҳам шунга монанд равишда ўтади деб тахмин қиламан. 

- Осиё кубогига Марказий Осиё мамлакатларининг мезбонлик учун ҳаракатини қандай қабул қилдингиз?

- Осиё кубогига Марказий Осиё мамлакатларининг мезбонлик қилишидан фақат фахрланиш мумкин. Бу футбол ривожига жуда катта туртки бўлади. Агарда чемпионат бизга ишониб топширилса, келажак учун ҳам фойдаси тегади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика