UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  0 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  1 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  3 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

Рустам Умаров: “Қувайтни мағлуб этишимиз шарт эди” Янгиликлар

Рустам Умаров: “Қувайтни мағлуб этишимиз шарт эди”

Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида бронза медалларни қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Биз эса терма жамоамизнинг асосий дарвозабони Рустам Умаровни офисимизга таклиф этдик.

-   Дастлаб гуруҳ ўйинлари ҳақида фикрингизни билдириб ўтсангиз?
-   Гуруҳимиз жуда ҳам кучли эди, бизга осон бўлмаслигини ҳаммамиз яхши билардик. Мусобақага аввал Тошкентда Эрон билан, кейин Хитойда Хитой билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш орқали якуний тайёргарлик кўрдик.
Биринчи турдаги рақибимиз Қирғизистон эди. Улар билан Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида ўтган йили Тошкентда ўтказилган ўйинда 5:1 ҳисобида ҳалаба қозонган эдик. Лекин, финал босқичи бу умуман бошқа масала, бу ерда мусобақага ҳам, ўйинга ҳам ёндашув ўзгаради. Биринчи ўйин ҳамиша қийин кечади. Аввалига ҳаммаси режадагидек кетаётган эди, аммо сўнгги дақиқаларда ҳотиржамликка берилдик ва иккита тўп ўтказиб юбордик. Кутилмаганда йўқотилган икки очкодан сўнг у ерда Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти Жахонгир Усмонов баржани йиғиб катта мажлис ўтказдилар. Мажлис жиддий руҳда ўтди ва ўйлайманки биз учун фойдали бўлди.



Япония билан иккинчи турдаги ўйинимиз ҳаёт-мамот жанги эди, чунки Қирғизистон билан дуранг ўйнаганимиз гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни кескин пасайтириб юборган эди. Ўйинда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган бўлсак ҳам, дарҳол мувозанатни тиклашга муваффақ бўлдик. Ҳимояда мустаҳкам турдик, охирги сонияларда эса ҳамма дуранг қайд этилади деб ўйлаётганда ҳимоячи ва дарвозабоннинг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Артур Юнусов жамоамизга тарихий ғалабани келтирди. Учрашув якунига етгач бизни тўхтатиб қолишнинг деярли имкони йўқ эди. Барча бутун мажмуа бўйлаб югурган, ҳурсандчилик қилган. Бу ҳолатни тўла ҳис қилиш учун ўша ерда бўлишингиз керак. Амалдаги чемпионни мағлуб этиш ҳамиша ёқимли.

Учинчи турда эса Жанубий Кореяни ҳам мағлуб этдик ва гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунладик.

-   Японияни мағлуб этилиши ўйинчиларга қўшимча куч бағишладими?
-   Албатта, Япония мағлуб этиб гуруҳда биринчи бўлганимиз ва чорак финалда Ливанга рўбаро бўлганимиз бизга қўшимча стимул бўлди.

Ливан билан ўйиннинг биринчи бўлими бироз оғир ўтди, лекин иккинчи бўлимда ўзимизга келиб олдик. Рақиб дарвозасига олтинчи тўпни киритганимиздан сўнг паркетга ёш ўйинчилар туширилди. Улар муносиб ўйин кўрсатишди, бироз тажриба камлиги боис иккита тўп ўтказиб юборишди.



-   Эрон билан ўйинда бундай ҳисоб қайд этилишига нима сабаб бўлди?
-   Эрон билан ўйин биз учун жуда оғир ўтди, кетма-кет ўтказиб юборилган голлардан сўнг ўйинни қутқариб қолиш қийин эди. Форслар жуда ҳам тезкор, бунинг устига йўқ жойдан гол ясай олишади. Ҳисоб йириклашгандан сўнг асосий ўйинчиларни заҳирага олиб, уларга дам берилди. Учинчи ўрин учун Қувайт билан ўйинга куч йиғиб олишимиз керак эди.

Қувайт билан ўйинга эса анча тетик ҳолда чиқдик, бунинг устига улардан эски қарзимиз ҳам бор эди. Аввалги қитъа биринчилигида Қувайт гуруҳда биз билан дуранг ўйнаб оёғимиздан чалиб қолган эди. Бу ўйинда ғолиб чиқишимиз шарт эди, ҳеч қачон ютқазмаган жамоангдан бронза учун ўйинда енгилиш мумкин эмас. Буни ўйин давомида ҳам исботладик ва медалларни қўлга киритдик.

-   Дарвозабон бўлганингиз учун ҳам ўйин давомида кўпроқ амплуадошингизнинг ҳаракатларига эътибор қаратасиз. Сиз учун қайси дарвозабонларнинг ҳаракатлари маьқул келди?
-   Мен учун Эрон терма жамоаси дарвозабони Мустафа Назари ҳамиша кумир бўлиб келган, унинг ўйинларидан завқ олиш мумкин. Бундан ташқари, Япония терма жамоаси дарвозабони Ҳисамитсу Каваҳарани қаттиқ ҳурмат қиламан. Япония билан ўйнаганимизда бундай жамоа ва дарвозабонга қарши паркетга тушиш ёқимли бўлди. Айнан биз билан ўйиндаги Каваҳаранинг қўпол хатоси эвазига йўқотилган уч очкодан кейин уни майдонга бошқа туширмади. Финалгача иккинчи дарвозабон турди, финалда эса учинчи дарвозабон Юши Секигучи тушди. Секигучи ҳал қилувчи бахсда ўзини кўрсата олди, ўйин давомида ҳам бир қанча вазиятларда жамоасини қутқарди, пенальтилар сериясида ҳам учта зарбанинг уччаласини бартараф этди.

Мустафа Назари эса жароҳати борлиги сабаб Вьетнамга бормади.

-   Янги мавсумни қайси жамоада бошлайсиз?
-   “Бунёдкор” билан шартномам бор, бу шартнома августгача амал қилади. Ҳозирча бошқа жамоалардан таклифлар йўқ, чунки ҳаммага дам берилган. Эҳтимол, “Бунёдкор” билан шартномам муддатини узайтиришим ҳам мумкин.



-   Осиё чемпионатида иштирок этган ёш ўйинчиларимиз қандай таасурот қолдирди?
-   Вьетнамда Дилшод Ирсалиев ҳамда Нодир Элибоевларнинг ўрни билинди. Лекин, ёшлар ҳам ўйинга тушгач ўзларини йўқотиб қўйишмади. Даврон Абдурахмонов ҳамда Даврон Чориевларнинг ҳаракатларини ижобий баҳолаш мумкин. Бу ўйинчилар ўз устида ишлашда давом этса, уларни ёрқин келажак кутиб турибди деб айта оламан.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика