UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  1 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  4 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  2 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  8 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  20 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  12 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  49 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19

Рустам Мирсодиқов: “Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман” Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: “Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман”

Олий лиганинг 25-тур якунларига кўра, сайтимиз ходимлари томонидан тузиб чиқилган турнинг рамзий терма жамоасига “Металлург” бош мураббийи Мирсодиқов бош мураббий этиб тайинланди.
Катта эҳтимол билан Рустам Тўхтамуродовичнинг ўзи бундан бехабар дея у кишининг ўзи билан боғландик.

- Рустам ака, матбуотни кузатиб борасизми? Газета ва интернет сайтларида чиқаётган хабар ва янгиликларга қизиқишингиз қандай?
- Тўғрисини айтсам, охирги йилларда матбуотни деярли кузатмай қўйганман. Одамни ёши ўтган сари қандайдир аввалгидек қизиқиш бўлмай қоларкан. Лекин шогирдларим ўзимизга алоқадор бўлган мақолалар чиқса, айтиб туришади.

- “СА” сайти олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма жамоа тузиб чиқади. 25-тур якунларига кўра, бош мураббий сифатида сиз қайд этилдингиз.
- Очиғи, бундан ҳам хабарим йўқ. Лекин хурсандман. Мехнатимизни қадрлаганинглар учун миннатдорман. Йигитларга айтаман ва сайтингларга кириб беришади. Кейин буни ўзим ўқиб чиқаман.

- Сизнингча қайси ҳамкасбларингиз бунга лойиқ эди?
- “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” мураббийларини кўрсатган бўлардим. Айниқса “темирйўлчилар” икки бор ҳисобда ортда қолаётиб, ғалабани ўз томонларги оғдириб олишгани эътирофга лойиқ.

- Бошқарувингиздаги “Металлург” сафарда дуранг қайд этди. Навоийдаги ўйин ҳусусида нима дейсиз?
- Учрашув шиддатли ва муросасиз руҳ остида ўтди. Шу куни ҳар икки жамоага ҳам ғалаба керак эди. Уч очко билан қайтишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Бироқ айрим вазиятларда йигитларга совуққонлик етишмади. Лекин дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Муҳими ютқазмадик.

- “Қизилқум” собиқ жамоангиз ҳисобланади. Айтингчи сиз бошқарган жамоа билан ҳозиргисини қандай фарқи бор?
- Мен бу жамоада 2003 йили ишлагандим. Албатта фарқи бор. Таркиб борасида ўзгаришларни кўриш мумкин. Мен ишлаган пайтларда Вячеслав Пономарёв, Марсель Идиатуллин, Файзулла Аҳмедов, Одил Исабоев сингари тажрибали ўйинчилар бўлган. Шунингдек бугунги кунда “Металлург”да ўйнаётган Маъмур Икромов билан Саидкомил Акбаров ҳам шунда “Қизилқум” жамоасида тўп тепган. Ҳозир умуман бошқа таркиб. Клуб йўналиши ҳам ўзгарган.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика