UZ

Сўнгги янгиликлар

08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  0 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  3 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4

Рустам Ашурматов: "Мен Қўқон фарзандиман ва бу билан доим фахрланаман" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Мен Қўқон фарзандиман ва бу билан доим фахрланаман"

"Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Қўқон-1912" билан бўлиб ўтган ўйинда ўзига яраша мураккабликларга дуч келдик. Шу сабаб ғалаба учун анча тер тўкишга мажбур бўлдик. Ўйин якунида Қўқон мухлисларининг мендан норози бўлганликлари гувоҳи бўлдим. Менимча, ўйин давомидаги кескин ҳаракатларим уларда нотўғри таассурот уйғотган. Мен Қўқон фарзандиман ва бу билан доим фахрланаман. Аммо, танганинг иккинчи тарафи ҳам бор: футболчининг вазифаси жамоаси учун ҳаракат қилиш, бор маҳоратини кўрсатиш ва ғалабани таъминлаш. Мен ўз вазифамни адо этдим ва мухлислар буни тўғри тушунишларини, бу ҳолат учун мени авф этишларини илтимос қилар эдим. Мухлисларнинг фикрини доим ҳурмат қиламан, бундан кейин ҳам шундай бўлади, бунга ваъда бераман.

Бугунги ютуқларим замирида халқимнинг қўллаб-қувватлашлари, далдаси ётганини доим ич-ичимдан ҳис қиламан ва шу сабабдан ҳам мухлислар фикри мен учун доим аҳамиятли", - дейди Рустам Ашурматов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика