Мундиал-2026. Рустам Ашурматов "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ва 2 миллион сўм маош ҳақида 
		
		08 сен 2024 22:45
        Янгиликлар	
	 
				 
				Мундиал-2026. Рустам Ашурматов "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ва 2 миллион сўм маош ҳақида
Футболчи дастлаб "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ҳақида фикр билдирди. Рустам Ашурматов ва Акром Комилов дастлабки қадамларни Қўқонда ташлаган.
"Футболда Наримон акада эмас, Иброҳим ва Икром акада шуғулланганман. Наримон ака бизни Тошкентга битта жамоа сифатида олиб келган. Акром эса уларда бўлган. Сергей Лушчан селекционер сифатида турнирга келган ва у ердан 23 нафар футболчини танлашган. Ўша вақтда албатта ўйинларини кўрганман. 23 нафардан 3 нафар болани олиб қолишган. Мен, Акром ва Иброҳим.
Атрофимда яхши футболчилар кўп бўлган. Мени аслида ҳужумчи сифатида "Бунёдкор"га қабул қилишган. Лекин ҳужумда ишларим юришмаган. Ўйиним кўп, голим кам бўларди. Эслайман, лагердалигимизда позицияларга ажратаётганда Сергей Лушчанга ҳимояга олишини ўзим илтимос қилганман. Шундан бери мудофаада ўйнаб келяпман. У ҳам қўллаб-қувватлаган. Бизнинг авлодда Жавоҳир Қаҳрамонов, Нуриддин Ҳасанов, Дилшодбек Аҳмадалиев бор эди",- дейди Рустам Ашурматов.
"Бунёдкор"да маошим 2 миллион бўлган. Лекин мукофот пули ойлигимиздан кўпроқ эди. Клубда кейинчалик ҳам катта пул олмаганман. Энг кўп маошим 10 миллион сўм бўлган, мукофотлар бўларди. Ундан каттасини Кореяда олганман. Ўзлигимни йўқотиб қўймаслигимга биринчи ўринда атрофимдаги муҳит сабаб бўлган. Омадим ҳам келган. "Бунёдкор"да чўққига чиққан пайтимизда ҳам топган пулимизни уйга берардик. Яширмайман бугун ҳам топган пулимни яримидан кўпини онамга жўнатаман. Кераклигини олиб қоламан ва уйга юбораман",- дейди суҳбатдошимиз.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар