Руслан Мельзиддинов камида иккинчи даврадан майдонга тушади
01 июн 2014 16:27
Янгиликлар
Руслан Мельзиддинов камида иккинчи даврадан майдонга тушади
Жорий мавсум "Нефтчи"га қайтган Руслан Мельзиддинов охирги пайтларда жамоа сафида кўриниш бераётгани йўқ.
Олинган маълумотларга кўра, футболчи жароҳат олиб сафдан чиққан. Мельзиддиновнинг оёғига гипс қўйилган. Шу боис футболчи энди камида бир ойни майдон ташқарисида ўтказади. Айтишларича Руслан "Нефтчи"га энди камида иккинчи даврадан бошлаб ёрдам бериши мумкин.
Айтиш лозимки, фарғоналиклар бу йилги мавсумда жароҳатлар билан боғлиқ муаммога дуч келишмоқда. Боиси ундан олдин Леван Гвазава билан Александру Оника ҳам айнан жароҳат туфайли бир нечта ўйинларда "Нефтчи"га ёрдам бера олмади. Яна бир тажрибали футболчи Азиз Алижонов ҳам маълум муддатлик муолажалардан сўнг яна умумий гуруҳ билан машғулотларда иштирок эта бошлади.

Фикрлар