UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Руслан Аҳмедов: "Турон" биздан аламини олди" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Турон" биздан аламини олди"

Про-лиганинг 25-туридан ўрин олган "Турон" - "Хоразм" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди

Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Оғир ўйин бўлди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Мезбонлар эса ўз имкониятларини голга айлантиришди. "Турон" бу мавсумда бизни мағлуб эта олмаётганди, бугун аламини олди десак ҳам бўлади. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтдим, гол урмасак ҳам яхши ўйин ўтказдик. Бизга таркибни ёшартириш ва шу ёш футболчиларни тажриба тўплашларига ёрдам бериш вазифалари қўйилган. Ҳар икки жамоага ҳам омад тилайман.

- Жамоа сардори Аброр Хусиновнинг мажбуран алмаштирилиши натижага таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Ҳа, бу ҳам таъсир ўтказди. Унда машғулотларда олинган жароҳат бор эди. 

- "Хоразм"дан турли ёшдаги терма жамоалар сафига жалб этилаётган футболчилар борми?

- Терма жамоаларга кўпроқ Суперлига клубларидан жалб этилмоқда. Келаси йилга биз ҳам Суперлигага ҳаракат қиламиз.

- Таркибда жамоа мураббийлар штабига жалб этилиши мумкин бўлган футболчиларни айта оласизми?

- Албатта, бизда тажрибали футболчилар бор. Масалан Ғайрат Ўдаев, Жасур Атаджановлар бор. Улар мураббийлар курсида ўқиб бўлишган. Вақти келса секин-секин таркибга жалб этамиз.

- Келаси мавсум уйдаги ўйинларда рақибларни табиий майдонда қабул қиласизларми?

- Ҳа, шундай бўлади. Ҳозир табиий майдонимиз холати яхши деса ҳам бўлади. Келаси йилга табиий майдонда ўйнашга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа Суперлигага чиқиш имкониятини йўқотди. Йигитларга кейинги ўйинлар олдидан қандай мотивация берасиз?

- Биз кучли бешликка кирганимиздаёқ айтгандим, Суперлигага даъвогар клублар орасидамиз деб. Масалан "Машъал" мавсум бошидаёқ Суперлигага даъвогар сифатида қаралаётганди. Биз шу босқичга қадар етиб келдик, келаси йилга албатта Суперлига учун ҳаракат қиламиз.





Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика