UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  1 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  1 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  1 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  3 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  19 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  10

Руслан Аҳмедов: "Дуранг - адолатли натижа" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Дуранг - адолатли натижа"

Про-лиганинг 19-тури доирасида "Қўқон-1912" билан дурангдан кейин "Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин оғир бўлиши кутилганди. Айни дамда бизда ҳолат оғир эди. Жароҳатлар, дисквалификация сабабли ҳатто захирадаги футболчилар ҳам камчиликни ташкил қилди. Ёшлар бор, бироқ ёрдам берадиган даражада эмас. "Қўқон-1912"ни яхшилаб ўрганиб чиқиб, тайёрландик. Умуман олганда барча учрашувларга шундай тайёрланамиз. Бугунги рақибни яхши тахлил қилганимиз сабаби - айни дамда "Қўқон-1912" Суперлигага чиқишга даъвогарлик қилмоқда, "Локомотив" ва "Динамо"га улар жиддий қаршилик кўрсатишяпти, ёзда таркибини ҳам кучайтириб олди. Бугунги дурангни эса олтинга тенг деса бўлади. Ҳозир кучли бешликка ҳаракат қиляпмиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун йигитлардан шуни талаб қилгандим. Доимо ғалаба учун тайёргарлик кўрамиз. Бироқ бу футбол. Ютиш ҳам ютқазиш ҳам мумкин. Бугунги дурангни адолатли натижа деб ўйлайман. 

- Ҳимоядаги ўйин анчагина яхши бўлди. Аммо ҳужумда қандай муаммолар бор?

- Таркибдаги ёшлардаги тажриба. Ниёзметов ушбу мавсум давомида захира футболчиси эди. Мана бугун унда имконият бўлганди. Шунда ҳам у ўз даражасида ўйнади. Келаси ўйинлардан у ўзини кўрсатишни бошласа керак. Чунки уни 3 ҳужумчилик тактика билан биринчи марта ўйнатишим. Шу сабабли унда тушунмовчиликлар бўлган. Ҳимояда йигитлар олдиларига қўйилган вазифани бажаришди, яъни, гол ўтказиб юборишмади. Ҳужумда эса қарши ҳужумлар асосида ўйнашни режа қилгандик. "Қўқон-1912" стандартлардан кейин катта муаммолар яратди. 

- Невил Тенгегнинг захирада қолдирилишига сабаб?

- Жароҳати бор. "Динамо"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида унчалик жиддий бўлмаган жароҳат олди. Ўтган ҳафта давомида даволанди. Навбатдаги ўйинларда уни кўриб қолишимиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика