Руминияда Мутунинг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди. Унда Трезеге, Хассельбайнк, Макелеле каби ўтмишдаги юлдузлар қатнашди
13 июн 2022 08:05
Янгиликлар
Руминияда Мутунинг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди. Унда Трезеге, Хассельбайнк, Макелеле каби ўтмишдаги юлдузлар қатнашди
Ҳозирда “Рапид” устози сифатида фаолият бораётган Адриан Муту 2016 йил бутсасини михга илган.
Собиқ ҳужумчи “Челси”, “Ювентус”, “Интер”, “Фиорентина” каби машҳур жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Унинг хайрлашув ўйини эса якшанба куни Руминиянинг Клуж шаҳрида ўтказилди. Баҳс Руминия афсоналари ва жаҳон юлдузлари ўртасида бўлиб ўтди ҳамда унда жанговар дуранг қайд этилди – 3:3.
Жаҳон юлдузлари сафида Давид Трезеге, Жимми Флойд Хассельбайнк, Клод Макелеле, Лука Тони, Риккардо Монтоливо ҳаракат қилган бўлса, рақиб жамоа таркибидан Адриан Йенчи, Габриэль Тамаш, Даниэл Кирицэ каби футболчилар ўрин олганди. 43 ёшли Муту иккала жамоа (таймлар давомида) сафида майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар