UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор", "Насаф" ва "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  0 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  3 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  19 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  23 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23

Рубен Санчес: "Ҳозирда "Сурхон"га фақат ғалабалар керак" Янгиликлар

Рубен Санчес: "Ҳозирда "Сурхон"га фақат ғалабалар керак"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 19-тури доирасида бўлиб ўтган "Сурхон" — "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Рубен Санчес Перес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, мазкур баҳсда испаниялик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

- "Локомотив" билан ўйин жуда қийин кечди. Бизни мазкур баҳсда фақат ғалаба қониқтирарди. Олдинги ўйинлардаги муваффақиятсизликлардан кейин ғалаба қозонмасак, аҳволимиз янада қийинлашиши мумкин эди. Бирлашиб, ғалаба учун ҳаракат қилдик ва якунда мақсадимизга етдик.

Албатта, гол урганимдан хурсандман. Бу вазиятда Мурод Бобожонов менга ёрдам берди, дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олдим.

Тўғриси, нечта гол уриш бўйича аниқ бир рақамни айта олмайман. Имкон қадар голларим билан жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишни мақсад қилганман. Бизга айни вақтда фақат ғалабалар керак", - дейди Санчес.




Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика