UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55"Челси" "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди!  28 01:45U21 биринчилиги. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни, "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  1 01:01Килиан Мбаппе "Реал"даги биринчи мавсумини баҳолади  3 23:31Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши ўйин олдидан йиғинларни бошлади  1 22:47“CAFA U-17 Championship 2025”. Ўзбекистон ўсмирлари Эронга қарши фантастик камбэк қайд этиб, финалга йўл олишди!  10 22:24Ямал "Барса" сафида 2031 йилгача ўйнайди! Супер юлдузнинг янги шартномаси ҳақида (мутолаа учун)  8 21:49"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози  2 21:25Лаутаро Мартинес "Барселона"га қарши жароҳат билан ўйнаганини айтиб берди  2 21:02Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлидаги охирги йиғинни бошлади  6 20:42"Ман Юнайтед" Малайзиядаги йиғинда Жануби-Шарқий Осиё юлдузлар жамоасига ютқазди  2 20:20Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди  3 20:05Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ   6 19:45Игорь Сергеев: "Астойдил тайёрланамиз ва шунга монанд жанг қиламиз"  27 19:35Ислом Тўхтахўжаев: "БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин"  12 19:25Францияга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1

Рўзиқул Бердиев: "Рақибга жиддий муносабатда бўламиз. Учинчи Суперкубокка Черан ёрдам беради" (тўлиқ) Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Рақибга жиддий муносабатда бўламиз. Учинчи Суперкубокка Черан ёрдам беради" (тўлиқ)

Ўзбекистон Суперкубоги доирасида бўлиб ўтадиган "Насаф" - "Андижон" учрашувидан аввал матбуот анжумани ташкил қилинди.

Анжуманнинг иккинчи қисмида Қарши жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва Ҳусайн Норчаев иштирок этди.


"Хайрли кеч. Эртанги ўйин ажойиб муҳитда кечишини, мухлислар билан ҳақиқий байрамона ўтишини кутиш мумкин. Бу Суперкубок битта ўйиндан иборат. Шу боис кўп ҳужум ва кескин курашларга бой ўйин бўлади, шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Биз совринни қўлга киритишни жуда истаймиз. Жамоани кайфияти аъло даражада",- дейди Рўзиқул Бердиев.


"Эртанги ўйинга яхши ўйинга тайёргарлик кўрдик. Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз",- дейди Ҳусайн Норчаев.

- "Насаф" ҳимоячиларидаги ностабиллик сизни ҳавотирга солмаяптими? Эшмуродов ҳам, Муҳаммадиев ҳам, Голбан ҳам кутилган даражани кўрсата олмаяпти?


- Менимча савол чалкаш бўлди. Муҳаммадиевнинг ўйини, тажрибаси ҳақида аввал ҳам айтгандим. У ёш футболчилардан ҳам тез югуради. Биз Суперкубок арафасидамиз. Жамоамиз турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. Ҳар бир жамоада камчиликлар бўлиб туради. Агарда ҳимояда муаммолар бўлганида бундай натижалар кузатилмасди. Камчиликларимиз бор. Йигитларнинг ҳимояда кўрсатаётган ўйини бизни қониқтирмоқда.


- Бош мураббий сифатида Максим Шацкихга ютқазмагансиз. Бу руҳий томонлама устунлик берадими?


- Бу албатта статистика. Ўтган йили ҳам айтгандим. "Пахтакор"да ишлаган вақтида яхши натижалар қайд этганмиз. Лекин эртанги ўйин бошқа даражада бўлади. Максим бошқа жамоа билан қатнашяпти. Статистикани яхшилашга ҳаракат қиламиз. Мен учун жамоам ютуғи биринчи ўринда туради. Бундай ўйинга жиддий ёндошамиз. 


- "Насаф"нинг эртанги ғалабаси кубокни тарк этганини ювади десак бўладими?


- Ўтган йилги натижалар такрорланаётгандек. Кубокни эрта тарк этгандик ва қайсидир босқичда ёмон ўйин кўрсатгандик. Якунда Суперкубокни қўлга киритганмиз. Ортга қараш керак эмас. Олдинга интилиш керак. Олдимизда чемпионат, Суперкубок бор. Кубокдаги ҳолат бизга таъсир қилмайди. Кубокнинг охирги ўйинида бизнинг асосий мақсадимиз бошқа эканлигини айтганман. 


- Охирги 3 та ўйинда Шерзод Насруллаев захирада қолиб кетмоқда. Бунинг сабаби нимада?


- Шерзод бизнинг етакчи ўйинчиларимиздан бири. Қайдномага кирмаётгани биринчи ўринда жароҳати ва бетоблиги сабаб таркибга жалб қилинмади. Охирги ўйинларда даволанди. Эртанги ўйинга у ҳам тайёргарлик кўряпти. Вазиятдан келиб чиқиб унинг имкониятларидан фойдаланишимиз мумкин. 

- Эртанги баҳсда терма жамоага чақирилган футболчиларда эҳтиёткорлик асосий планга чиқадими?


- Бизнинг ўз мақсадимиз бор. Эртанги ўйинда Суперкубокка эътибор биринчи ўринга чиқади. Улар ҳам тушуниб турибди бу ўйин муҳимлигини. Йигитлар бор имкониятини ишга солади.


- Ўйин пенальтилар сериясигача чўзилса, Неъматовга ўхшаган футболчилар яна чиқиб қоладими?


- Пенальти тепишда футболчиларимиз яна кўпайди. Ўтган йили маҳоратимизни кўрсатганмиз. Йигитларга ишонамиз, кечаги машғулотда ҳам бу борада ўзига хос мусобақа ўйнаганмиз. 


- Максим Шацких пенальтилар учун алоҳида тайёргарлик кўрилмаслигини айтди. Бугунги машғулотда қолиб пенальтилар сериясига тайёрланасизми?


- Бугунги машғулот енгил ва стадионга ўрганиш асосида ўтади. Тактик ва техник, стандарт вазиятларни амалга оширмаймиз.


- Мухлислар қўллови қанчалик муҳим?


- "Андижон"нинг кучли тарафи мухлисларида. Қашқадарёда улардан кам бўлмаган мухлислар бор. Эртага ажойиб атмосферада тўп тепамиз. Бу ҳар томонлама ёқимли бўлиши шубҳасиз.


- Битта ўйиндан иборат ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. "Андижон"га қарши олдиндан ўйланган чизмалар борми? Ким майдонга туша олади ёки йўқ?


- Тўғри айтдингиз, битта ўйин бўлади. "Андижон" "Пахтакор", ОКМК, биз билан ҳам яхши ўйин кўрсатди. Рақибга жиддий эътиборда бўламиз. Эртага тартибли ўйнашимиз керак бўлади. Ҳозирда тўлиқ таркиб билан ҳозирлик кўрмоқдамиз. Жароҳат ёки бетоб футболчилар йўқ.


- "Насаф" Суперкубокда 2 бор мағлуб бўлган. Ўшанда Черан ҳал қилувчи гол урган. Унинг жамоага келиши маҳорат даражасини оширдими?


- Уни биласизлар. Черанни таклиф қилгандаёқ маҳоратини чамалаб бўлганмиз. Бундай футболчилар Суперлигада кам сонли. Самарқанд ва Яйпанда бизга гол урганди. Ундан сўнг икки бор Суперкубокда ғолиб чиқдик. Учинчисига Черан ёрдам беради. Унинг ёрдами тегади. Мақсадимиз шуки, у кўп югуриши шарт эмас. Лекин кўрсаткичлари шуни айтяптики, 10 км ошиқ югурмоқда. Ўзини тутиши, етакчилик қобилияти бизга керак бўлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+3   
26 май 21:09:23
NEWS 24
Nasaf kuchli tan berish kerak faqat xalqaro oyinlarda xam pand berib qoymasin Kim kuchli bolsa o'sha yutsin Andijondan
+2   
27 май 00:33:16
ArsaBarsa
قهرمان фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Даа юртимда газ захиралари боракан насафи келажаги порлоқ то кемириб тугатмагунча бор бўлади.
Nasafga o’zi nechchi yil deganda non tegdi. Ungacha Bunyodkorda ediku hamma gaz. Bir bag’riga shamol tekkanda gapiring endi shuni. Ba’zi jamoalarga o’xshab qaysidir jamoada bitta yaxshisi chiqsa o’ziga olib ketmagan lekin shu kungacha. O’zagi o’zidan chiqqan. Kam oylik bo’lsa ham o’ynab bergan tarbiyalanuvchilari
+2   
27 май 00:12:08
Hamza Yuldoshev
قهرمان фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Даа юртимда газ захиралари боракан насафи келажаги порлоқ то кемириб тугатмагунча бор бўлади.
Ичидан ва яқиндан Насафни билсангиз газга ёки бирор ташкилотга боғламан бўлардиз. Хомийлик қилаётган ташкилотлар давлатга тўлайдиган хар хил солиқлардан қочиш (!) учун футбол жамоаларига хомийлик қилишади. Хомий бўлса камроқ солиқ тўлайди.
+2   
27 май 00:08:00
Hamza Yuldoshev
Абдулазиз Кодиров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ким кафолат беради Насаф 3 йилдан кейин кайда болишини буни факат Яратган билади кетинга бир уриб фол очма сен Худди насафга доимий кафолатланганде... гапирасан
Ўзбекистонда нечта футбол академияси бор? Ақлинг етса санаб кўр!!! Калта фахим Қашқадарёда 4(тўрт!) та футбол академияси ва 10 дан ортиқ футбол мактаби бор!!! Яна нечтаси бугун Бунёдкорда, Пахтакорда, Чиғатойда, ОЗСКда....
Кўр кўзларингга яхшилаб тиқиб ол бу рақамларни!? Насаф ва Қашқадарё футболи 30-40-50 йилдан кейин хам бўлади. Қанча чиранма барибир пулни совуриб, ўзинг айтгандай кетингга қўлингни уриб чапак чалиб юраверасанлар: Темурийлар келди! Бобурийлар келди! деб. Эслаб кўрчи ўша Бобур ва уни бобоси Амир Темур қаерлик эди?
А лаббай бўталоғим??
Так что сангамас фол очиш?
+2   
26 май 22:20:36
Абдулазиз Кодиров
Hamza Yuldoshev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Илохим исмингиздек Қахрамон бўлинг! Шуни хам билиб қўйинг 2 та фк Андижон битта бўлса хам, Насаф бўлолмайди. Ўтган йил омадингиз келди. Бу йил борсизлар, кейинги йил хам аммаллаб ўткмзасизлар мавсумни. 3 йилдан кейин Андижон қаерда бўлади? Бу номалум? Ўнлаб Андижонлик ёшларни шу Насаф ва шу Рўзи(сизнинг тилингиз билан) Ўзбекистонга танитди. Мани қўлимдан хеч нима келмайди, шунингдек сизнинг қўлингиздан хам!!! Чиройли ўйин кўриб, футболдан завқланинг Айтганча МТЖ ва ОЧЛгача вақт бор!!!
Ким кафолат беради Насаф 3 йилдан кейин кайда болишини буни факат Яратган билади кетинга бир уриб фол очма сен
Худди насафга доимий кафолатланганде... гапирасан
+2   
26 май 22:11:34
قهرمان
FK Barselona фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Paxtakor muxlisi bulsangiz kerak.Halqaro maydonda bironta jamoa topib berigchi Nasaf byudjeti b n barobar natija qilib bera oladigan.Arablarni 1 ta uyinchisini oyligini 11 uyinchisi ham ola olmaydi.Agar Andijon muxlisi bulsangiz ertaga uyundan keyin yuqolib qolmang usha chuvalchanglar nima qilishini kurasiz
Ияя буджет тарафлари энди эсга тушдми? Пахтакор пулсиз қатгашган йиллари не ебёт қанақиб бўсаям ОЧЛи ютиб келиш кере диб турволишадику.
+2   
26 май 22:03:14
Obidjon
Olgʻa Nasaf.Negativlarga eʼtibor bermaymiz. .............r Karvon oʻtar. Roʻziqul Berdiyev va AJDARLAR ga omad. Butun voha sizlar bilan.
+2   
26 май 22:02:47
Шухрат Эргашев
Бир нарсага хайронман, Бердиев яхши мураббий булмаганда Насаф Хар йили кубок ютармиди, негативчилар аввал узинга бок, кимлигингни бил, Ота ва онангни яхшилаб тани. Бердиев Насафни Бир булаги булиб булган, у Насафсиз, Насаф Бердиевсиз яшай олмайди. Куролмасларга сабр, чин мухлисларга бахтли экансиз дейман. Насафга ухшаши йук.
+2   
26 май 22:00:44
FK Barselona
قهرمان фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чириган дарахт дивурин. Ўзимизда Аждарлар четга чиқса чувалченгларга айланадиган жамоаку.
Paxtakor muxlisi bulsangiz kerak.Halqaro maydonda bironta jamoa topib berigchi Nasaf byudjeti b n barobar natija qilib bera oladigan.Arablarni 1 ta uyinchisini oyligini 11 uyinchisi ham ola olmaydi.Agar Andijon muxlisi bulsangiz ertaga uyundan keyin yuqolib qolmang usha chuvalchanglar nima qilishini kurasiz
+2   
26 май 21:40:59
قهرمان
Hamza Yuldoshev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Илохим исмингиздек Қахрамон бўлинг! Шуни хам билиб қўйинг 2 та фк Андижон битта бўлса хам, Насаф бўлолмайди. Ўтган йил омадингиз келди. Бу йил борсизлар, кейинги йил хам аммаллаб ўткмзасизлар мавсумни. 3 йилдан кейин Андижон қаерда бўлади? Бу номалум? Ўнлаб Андижонлик ёшларни шу Насаф ва шу Рўзи(сизнинг тилингиз билан) Ўзбекистонга танитди. Мани қўлимдан хеч нима келмайди, шунингдек сизнинг қўлингиздан хам!!! Чиройли ўйин кўриб, футболдан завқланинг Айтганча МТЖ ва ОЧЛгача вақт бор!!!
Даа юртимда газ захиралари боракан насафи келажаги порлоқ то кемириб тугатмагунча бор бўлади.
+2   
26 май 21:33:00
قهرمان
FK Barselona фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mevali daraxtga doim tosh otilgan.Kuzingizni qisib jamoangizni gamini eng
Чириган дарахт дивурин. Ўзимизда Аждарлар четга чиқса чувалченгларга айланадиган жамоаку.
+2   
26 май 21:31:45
Hamza Yuldoshev
قهرمان фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рузида зўр отмазка борде, ютказиб қўйса МТЖ ва ОЧЛи ўйлаб куч тежадик ва бизага керакмас кубок диб этворуради. Андижон ҳалқ сан билан.
Илохим исмингиздек Қахрамон бўлинг! Шуни хам билиб қўйинг 2 та фк Андижон битта бўлса хам, Насаф бўлолмайди. Ўтган йил омадингиз келди. Бу йил борсизлар, кейинги йил хам аммаллаб ўткмзасизлар мавсумни. 3 йилдан кейин Андижон қаерда бўлади? Бу номалум? Ўнлаб Андижонлик ёшларни шу Насаф ва шу Рўзи(сизнинг тилингиз билан) Ўзбекистонга танитди. Мани қўлимдан хеч нима келмайди, шунингдек сизнинг қўлингиздан хам!!! Чиройли ўйин кўриб, футболдан завқланинг
Айтганча МТЖ ва ОЧЛгача вақт бор!!!
+2   
26 май 21:24:34
FK Barselona
قهرمان фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Даа ўткан йилги 2 сорт ОЧЛда кўти йиртилиб кетганди охириги ўрини олиб. Бу ахволда Элит лиганиям орқасига тиқади.
Mevali daraxtga doim tosh otilgan.Kuzingizni qisib jamoangizni gamini eng
+1   
26 май 22:02:44
Шухрат Эргашев
Бир нарсага хайронман, Бердиев яхши мураббий булмаганда Насаф Хар йили кубок ютармиди, негативчилар аввал узинга бок, кимлигингни бил, Ота ва онангни яхшилаб тани. Бердиев Насафни Бир булаги булиб булган, у Насафсиз, Насаф Бердиевсиз яшай олмайди. Куролмасларга сабр, чин мухлисларга бахтли экансиз дейман. Насафга ухшаши йук.
+1   
26 май 21:20:35
FK Barselona
قهرمان фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рузида зўр отмазка борде, ютказиб қўйса МТЖ ва ОЧЛи ўйлаб куч тежадик ва бизага керакмас кубок диб этворуради. Андижон ҳалқ сан билан.
Usha halq ichida man ham bulsam man Nasaf b n.Andijoniyzga esa keyingi uyinlarda omad tilayman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика