UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  0 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  20 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  3 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  2 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  132 00:35Погба янги клуби деярли маълум  3 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  7

Рўзиқул Бердиев: “Қўқон-1912” билан ҳар доим қизиқарли ўйин бўлади” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Қўқон-1912” билан ҳар доим қизиқарли ўйин бўлади”

“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ва Бобур Абдухолиқов иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугунги ўйин очиқ бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди. Бугун кўпроқ қарши ҳужумда ўйнаш эди. Пенальти бўлган пайтда ҳам қарши ҳужум меваси эди. Шароф Муҳиддинов вазиятдан фойдаланганда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.

Бобур Давлатов пенальтини аниқ амалга ошира олмаган бўлса-да, бугун яхши ўйнади. Лекин унинг салоҳияти юқори. Ўйиндан олдинги машғулотларда Бобур Давлатов пенальтиларни яхши тепгани боис бугун унга ишонч билдиргандим. Лекин бу сафар унинг омади келмади. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, “Қўқон-1912” жамоаси билан ҳамиша очиқ ўйин бўлади. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатади.

Бобур Абдухолиқов: - Бугунги ўйинда мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Ўйин чиройли бўлди. Қаршидан келиб бизни қўллаб турган мухлисларга ҳам раҳмат айтамиз.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика