UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Рўзиқул Бердиев: “Плей-оффда имкониятимиз даражасида ўйнадик” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Плей-оффда имкониятимиз даражасида ўйнадик”

“Насаф” клуби куни-кеча БААдан қайтиб келди. Хабарингиз бор 8 феврал куни “Аждарлар” Қатарда “Ал Жаиш”га қарши Осиё чемпионлар Лигасида қатнашиш учун плей-оффда куч синашиб йирик ҳисобда мағлубиятга учради.
Шундан кейин қаршиликлар яна Дубайга қайтиб ўқув-машғулотларини давом эттирдилар. Рўзиқул Бердиев шогирдлари плей-оффда қатнашишдан ташқари Дубайда йиғин ташкил қилишни олдиндан мўлжаллашганди. Шунга асосан қаршиликлар режалаштирилганидек амирликларда тайёргарликни давом эттиришди. Душанба куни эса Тошкентга қайтишган “Насаф” аъзолари энди тайёргарликни Қаршида давом эттирадилар. Фурсатдан фойдаланиб “Аждарлар” устози билан суҳбатда бўлдик.

- БААдаги йиғиндан мураббий сифатида қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Биз Дубайда бўлдик ва кунига икки маҳалдан шуғулландик. Айтишим керакки, у ерда иккита назорат ўйинини ўтказдик. Аммо иккала рақибларимиз умуман бошқа-бошқа савиядаги жамоалар эди. Биринчи ўйинни маҳаллий ҳаваскорлардан тузилган жамоага қарши ўтказдик ва натижа ҳам шунга яраша бўлиб 10:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Иккинчи ўйинимиздаги рақибимиз эса анча жиддий ва юқори савиядаги рақиб бўлди. Швеция премърлигаси аъзоси – “Хаккен” билан майдонга тушиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнадик. БААдан қайтиб келгач футболчиларга 21 февралгача дам бердик. Кейинги режамизга кўра 10 кун мобайнида Қаршида машғулотларни давом эттирамиз.

- Демак, йиғинда сизни ҳамма нарса қониқтирди!
- Ҳа, шундай деса бўлади. Плей-оффдаги мағлубиятдан кейин қандай бўларкин деб ўйлагандик, аммо йиғинимиз яхши ўтди. Бундан кейинги бор эътиборимизни яна чемпионат баҳсларига қаратамиз.

- “Ал Жаиш”га қарши учрашувдаги мағлубият жамоангизнинг ўқув-машғулот йиғинига салбий таъсир кўрсатмадими?
- Машғулотларимизга унчалик таъсир қилгани йўқ. Аммо тан олиб айтмоқчиманки, “Ал Жаиш” анчайин кучли жамоа экан. Ушбу учрашувда биз ҳозирги имкониятимиз даражасида ўйнадик. Нима бўлганда ҳам ўта йирик ҳисобда ютқазганимиз футболчиларга таъсир қилган бўлиши мумкин. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам биз вазиятдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Барибир бундан кейин ҳам ўйнашда давом этишимиз керак.

- Барибир мухлислар плей-оффда “Насаф”дан ижобий натижани кутишганди. Аммо ҳаммаси аксинча тус олди. Кейинчалик “Ал Жаиш”га бой берилган 1:5 ҳисоби жамоага руҳий зарба ва босим юкламайдими?  

- Ўйлайманки, жамоамизга ҳеч нима ҳалақит қилмайди, босим ҳам бўлмайди. Тан оламан, “Ал Жаиш”нинг тайёргарлиги ҳам, ўйин сифати ҳам, биздан озгина юқори экан.

- Бундан кейин таркибда яна ўзгариш кўришимиз мумкинми ёки шу билан чекланасизми?
- Таркибимиз сақланиб қолинади. Балки 1-2та ўзгартириш киритишимиз ҳам ҳеч гап эмас. Аммо у қадар катта янгиликларга қўл урмаймиз. Асосан ушбу футболчиларимизга ишонч билдирамиз.

- “Насаф”га Фозил Мусаевнинг қайтиши мумкинлиги ҳақида эшитгандик...
- Ростини айтсам, биз Мусаев билан музокара олиб боргандик. Уни ўз сафимизда кўрмоқчи эдик. Бироқ футболчи кўпроқ “Локомотив”да ўйнашни маъқул кўрди.

- Ҳозирги таркибдан 100 фоиз кўнглингиз тўлдими?

- Бизнинг мақсадимиз маҳаллий ёш иқтидорларга кўпроқ эътибор қаратиш. Ўтган йили ҳам шу мақсадда меҳнат қилдик. Бу йил ҳам ўша йўналишда ишлашда давом этамиз. Тўғриси, ҳозирги пайтда кучли легионерларни ёки ўзимиздаги кучлироқ футболчиларни таклиф қилиб ўйнатиш имкониятимиз катта эмас.

- Хорижда иккита йиғин ўтказдинглар. Мавсум ҳам аста-секин яқинлашяпти. Шу пайтда сизни нима ўйлантиряпти?
- Ўйлантирадиган ҳеч нима йўқ. Фақат чемпионат бошланишини кутяпмиз.

- Рўзиқул Саъдуллаевич, плей-оффдаги йирик мағлубиятни унутиш учун жамоага қанча вақт керак?

- Биз ўша ўйинни ва мағлубиятни унутиб бўлдик. Боя айтганимдек, тайёргарлигимиз борича ўйнашга ҳаракат қилдик. Мураббий сифатида шуни алоҳида айтишим керакки, йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсакда, жамоамиз бундай йирик ҳисобдаги натижага лойиқ эмасди. Йирик ҳисоб қайд этилгани ўйин мос келмади.

- Дарҳақиқат, ҳеч ким бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятни кутмаганди?
- Тўғри айтасиз, хатто “Ал Жаиш” жамоасининг ўзи ҳам йирик ҳисобда ютишини кутмаганди.

- Дарвоқе, “Локомотив”нинг ҳам мағлубиятга учрагани сизни ҳам хайрон қолдирдими?

- “Локомотив” ҳақида ҳеч нима айта олмайман. Чунки унинг ўйинини кўрганим йўқ. Барибир уч ойдан бери расмий ўйинда иштирок этмаганимиз ўз таъсирини кўрсатди. Чемпионатда қатнашмаганимиз барибир фарқ қилади. Тўғри, бу баҳона бўла олмайди, лекин Қуватда ҳам, Қатарда ҳам мавсум роса авжига чиққан пайти. Қолаверса, улар кучли легионерларни жалб қилиб таркибларини кучайтиришяпти.  

ФИРДАВСХОН.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика