UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  2 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  3 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  9 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0

Рўзиқул Бердиев: “Пахтакор” ҳақли ғалабага эришди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Пахтакор” ҳақли ғалабага эришди”

“Пахтакор” – “Насаф” учрашуви якунланганидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ҳақида қисқа қилиб айтаман. Бугун “Пахтакор” ҳақли равишда ғалаба қозонди. Жамоамиз бугун ёмон ўйнади ва якунда натижа қониқарсиз бўлди. Ўйинга ўзимиз тайёрлаган режамиз бор эди. Аммо ўтказиб юборилган гол бизнинг режамизни бузиб қўйди.

-Элдор Суюнов ва Шуҳрат Муҳаммадиев бугун майдонда кўринмади...

- Улар терма жамоамизнинг сўнгги ўйинида тўлиқ иштирок этишди ва толиқиб қолишгани аниқ эди. Учрашувдан олдин улар билан гаплашганимда, учрашувга тайёр эмасликларини айтиб ўтишди.

-Қайсидир футболчига эътирозингиз борми?

-Қайтариб айтаман, бугунги мағлубиятга  бутун жамоа айбдор.

-Фарруҳ Сайфиев асосий таркибга киритб келганингизда сизни кўп танқид қилишди. Лекин вазият шуни кўрсатдики, Сайфиев терма жамоа футболчиси даражасига чиқди. Бу ноўрин танқидлар сизни чалғитиб қўймайдими?

-Биз ортиқча гап-сўзларга кўп ҳам эътибор бермаймиз. Мен Фарруҳни имкониятларини яхши биламан. Сайфиев жуда меҳнаткаш бола.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика