UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  8 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  7 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  16 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  7

Рўзиқул Бердиев: "Муаммоларимиз кўпайиб кетди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Муаммоларимиз кўпайиб кетди"

"Насаф" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Айни пайтда "Бухоро" жамоаси ҳар қандай рақиб учун жуда хавфли бўлса керак. Чунки бу жамоа олий лигада жон сақлаб қолиш учун ўйнамоқда. Бугунги ўйин шуни кўрсатиб бердики, бизда 11-12 футболчидан бошқа ўйинни кучайтира оладиган асосий таркиб футболчиси йўқ. Устига-устак Гадоев бизни оғир аҳволга ташлаб қўйди. Бир киши кам бўлиб ўйнаган бўлсак ҳам вазиятлар яратдик. Бироқ ўша имкониятни голга айлантира олмадик. Четлатишдан сўнг майдонда ҳаракат қилган футболиларга раҳмат айтиш керак. Баҳритдиновни алмаштирганимнинг боиси ўртани кучайтирмоқчи эдим. Алишер Юсуповдан бу вазиятда фойдаланишга қарор қилгандим. Юсупов Акромга нисбатан анча тезкорроқ. Биз Алишер Юсуповдан стандарт вазиятларида ҳам фойдаланиш мақсадида уни майдонга туширгандик. Ҳозирда Алишер Юсупов, Акром Баҳритдинов ва Кенжа Тўраев ортиқча вазн борлиги сезилиб қолди. Муаммоларимиз жуда кўпайиб кетган. Бугун Илҳом Шомуродовнинг йўқлиги сезилди. Захирадан майдонга туширган футболчилар умуман ишончни оқлай олишмади. Рой Рок ҳозирда даволанмоқда. Кейинчалик қайтадан тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг унинг иккинчи даврада иштирок этиши аниқ бўлади. Элдор Суюнов бугун бизни бир неча муқарар голлардан сақлаб қолди. Улар ҳам гол уриш учун имкониятларга эга бўлишганди. Элдор Суюнов ўша вазиятларда жамоамиз жонига оро кирди. Ўйин сўнггиларида келиб таваккал қилишга мажбур бўлдик. Бироқ бу ҳам самара бермади ва керакли натижани қўлга кирита олмадик", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика