UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  1 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  10 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  7 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  22 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  10 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2

Рўзиқул Бердиев: “Муаммолар туфайли ўйинчиларимиз жамоани тарк этиш истагида” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Муаммолар туфайли ўйинчиларимиз жамоани тарк этиш истагида”

“Бухоро” - “Насаф” (1:0) учрашуви ниҳоясига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжуманида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва Азиз Ғаниев иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугун ўзимизга хос ўйин намойиш қилдик, тўпга кўпроқ эгалик қилган бўлсакда, мағлубиятга учрадик. Биз билар эдик “Бухоро” жамоаси қанотларда кўпроқ ҳужум уюштиради. Бугун ҳам шундай вазиятда гол уришди. Ҳимоячиларимиз бироз диққатини йўқотди натижада дарвозамиздан гол қўйиб юбордик. Умуман олганда жамоамиз қониқарли ўйин кўрсатди, аммо натижа қониқарли бўлмади.

Жамоамизни кучайтириш ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Мавжуд муаммолар туфайли, кўп ўйинчиларимиз сафимизни тарк этиш истагида бўлмоқда. Биз кўпроқ уларни олиб қолиш -жамоамизни сақлаб қолиш ҳақида ўйлаяпмиз.

Жамоамизда иштиёқ йўқолгандир. Ўйинимизда мазмун бору, аммо ижобий натижа учун курашишда иштиёқ етишмаяпти.  Аммо вазиятдан чиқишимиз керак. Бугунги ўйинимизни кўрган мухлислар, ўйинчиларимизни ҳаракат қилишмади деб, айта олишмайди. Чунки, ҳаракат қилдик, аммо бугун омадимиз ҳам етишмади. Жамоамизга ишонамиз, Буни юзага чиқаришимиз керак. таъкидлаганларингиздек салоҳиятимиз етарли.

“Бухоро” яхши жамоа сифатида шаклланган. Тажрибали ва етакчи ўйинчилар етарли. жамланган. Бу орқали керакли натижаларга эришмоқда.

Азиз Ғаниев: - Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Аммо ҳаракат қилганимиз билан ғалабага эриша олмадик. Бизга омад ҳам етишмади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика