UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  0 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  7 17:39Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  0 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  6 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  4 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  2 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  5

Рўзиқул Бердиев: “Камтaрона меҳнатим юксак баҳоланганидан хурсандман” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Камтaрона меҳнатим юксак баҳоланганидан хурсандман”

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа ходимлари Президентимиз Ш.М.Мирзиёев фармонига кўра фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланди.

Улар орасида Ўзбекистонда икки карра энг яхши мураббий деб эътироф этилган “Насаф” футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди. Биз Бердиевни ушбу унвон билан табриклаб, суҳбатга тортдик.  

-Аввалом бор муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичга мени камтарона меҳнатимга шундай катта баҳо бериб унвон билан тақдирлаганлари учун каттадан – катта ташаккурлар изҳор этаман. Бу мукофот ўзим каби спорт ва футбол соҳасида меҳнат қилаётган инсонларга берилган катта эътибор ва шараф дея, қабул қиламан. Яширмайман, бу кутилмаган хурсандчиликдан ҳаяжондаман. Жуда хурсанд бўлдим. Бу мукофот мени янада кўпроқ меҳнат қилишимга, юртимиз шаънини янада юксакларга кўтаришга ундайди, руҳлантиради. Ўзимга билдирилган бу катта ишончни оқлашим учун бор кучим ва билимимни аямайман. Ўзбек футболининг ривожига муносиб ҳисса қўшиш, мен каби мураббийларнинг мақсади ва орзусидир.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика