UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда таркибда ва тактик схемада юзага келтирган ўзгаришларимиз ўз сўзини айтди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда таркибда ва тактик схемада юзага келтирган ўзгаришларимиз ўз сўзини айтди"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (5:2 ) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Учрашувни бошида биринчи голни уриб бир оз ўйинимизни пасайтирдик. Шуни эвазига иккита тўп ўтказиб юбордик. 

Иккинчи бўлимда таркибда ва тактик схемада юзага келтирган ўзгаришларимиз ўз сўзини айтди. Биз ўзимиз учун зарур бўлган натижага эришдик.

- Кубок ўйинларида жамоангизнинг мақсади қандай?

- Албатта, ҳар бир мусобақада максимал ҳаракат қиламиз. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриш лозим. 

- Калудерович кубок учрашувида яхши ўйнади. Суперлигада ҳали жамоага киришиб кета олгани йўқ. Буни қандай изохлайсиз?

- У жамоамизга яқинда келиб қўшилди. АГМК билан ўйинда ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Бугунги ўйинда ўзининг сермаҳсуллигини кўрсатди. Унинг тажрибаси бизга асқотади деб ўйлайман. 

- Абдувоҳид Неъматовнинг жароҳати қай даражада жиддий?

- У тиззасидан жароҳат олди. Қай даражада жиддийлигини кейинроқ аниқлаб оламиз.

- ОФК кубогига тайёргарлик қандай?

- "Аҳал" жамоаси ҳақида ўрганаяпмиз. Лекин уларда чемпионат тўхтаб қолгани боис маълумотларимиз кўп эмас. Биз уларнинг Тожикистон ва Қирғизистон клубларига қарши ўтказган ўйинларини кўриб чиқаяпмиз. 

- Мухлисларни ташрифи ОФК кубоги ўйинларида бўлиши мумкинми?

- Бу борада сўраб кўрдик, ҳозирча қандай жавоб берилганини билмайман. Лекин мухлислар билан ўтадиган ўйинлар бутунлай бошқача, янада жозибадор бўлиши аниқ.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика