UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  1 13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  4 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  16 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  25 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  20 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Рўзиқул Бердиев четлатилган вазият бўйича қандай фикрдасиз? Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев четлатилган вазият бўйича қандай фикрдасиз?

Кеча бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" баҳсида бош мураббийнинг четлатилиши рўй берди.

Гап шундаки, ўйиннинг биринчи таймига қўшиб берилган дақиқа ўтиб бораётган маҳал "Металлург" сардори Камолиддин Тожиев тўп майдон ташқарисига чиққан бўлишига қарамай, тўп учун ҳаракат қилаётган "Насаф" футболчиси Ойбек Бозоровни тирсаги билан туртиб юборди.

Юз берган вазиятни яқиндан кўрган "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз эҳтиросларини жиловлай олмай Камолиддин Тожиев шаънига номақбул сўзларни айта кетди. Бердиевнинг қўпол сўзларни ишлатиб сўкиниб гапиргани жонли эфирда яққол эшитилиб турди. 

Вазият маълум: тўп майдон ташқарисига чиқиб кетганидан сўнг бир футболчи иккинчиси тирсаги билан уряпти. Бу ҳолатни бош ҳакам (Аскер Нажафалиев) ҳам, қанот ҳаками (Олим Абдувасилов) ҳам кўриб турибди, лекин миқ этмаяпти. Натижада Рўзиқул Бердиевнинг жаҳли чиқиб рақиб футболчисини бўралатиб сўкяпти ва якунда ўзи қизил карточка оляпти. 

Хўш, бу вазият бўйича қандай фикрдасиз? Бердиев ўша пайтда этика нуқтаи назаридан ўзини босиши керакмиди? Яна бир савол: нега бош ҳакам туртиб юборган футболчига нисбатан жиддий чора кўрмади? Қанот ҳакамининг кўзи қаёқда эди? Назоратчи ўйиндан кейин ўша икки ҳакамга неча баҳо қўйди?

Умуман бўлиб ўтган воқеани тезроқ унутиш керакми ёки алоҳида аҳамиятга моликми? Қуйида бу борада холис фикрларингизни кутиб қоламиз.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика