UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Рўзиқул Бердиев: “Бугунги ғалабамизда мухлисларнинг ҳиссаси катта бўлди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Бугунги ғалабамизда мухлисларнинг ҳиссаси катта бўлди”

“Насаф” – “Қўқон-1912” (4:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди.

-Бугунги ғалабада стадионимизга ташриф буюрган мухлисларнинг катта ҳиссалари бор. Ўйлайманки, биз бугун мухлислар билан ҳамоҳанг ўйнадик, бежизга  мухлислар ўн иккинчи ўйинчи, деб айтишмайди. Бугун бу ибора яна бир марта исботланди. Ўйин ажойиб тарзда ўтди. Беллашувнинг қиймати ҳам юқори эди. Қолаверса, мухлислар бугун иккита кучли жамоа иштирокидаги ўйинга гувоҳ бўлишди. Биринчи бўлимда футболчиларимизда бироз босим ва ҳаяжон бўлди. Улар енгил ҳаракатлана олишмади. Иккинчи бўлимда гол урсакда, орадан кўп ўтмай  ўзимиз гол ўтказиб юбордик. Йигитлар диққатини бироз йўқотиб қўйишди. Лекин футболчиларимиз ҳисоб тенглашганда ҳам ўзларида куч ва ирода топа олишди. Улар стадионга ташриф  буюрган мухлислар кутган ўйинни ва натижани қўлга киритишди. Бунинг учун уларга катта миннатдорчилик билдираман.

Баҳром Абдураҳимовни мана икки йилдан бери кузатиб келаяпсизлар, у меҳнаткаш ва ўз устида кўпроқ ишлайдиган ўйинчиларимиз сирасига киради. Уни кейинги пайтда мухлислар ёқтирган ўйинчилар қаторига қўшилганидан хурсандмиз. Баҳром ўз имкониятини энди кўпроқ ишга солаяпти.

Ниҳоят биз ўз стадионимизда ўйнаш имкониятига эга бўлдик. Бунинг учун ҳомийларимизга, клубимиз раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдираман.  Биз учун мухлислар кўз ўнгида ўйнаш ёқимли ва доимо ижобий натижалар учун майдонга тушамиз.  Футболда олдиндан ҳамма нарсани ҳал қилиб қўйдик, деган нарса йўқ. Аммо биз бугунги ғалабадан кейин ярим финал сари замин ярата олдик деб, ўйлайман.

Кенжабоев тезкор ва индивидуал ҳаракат қила оладиган ўйинчи. Бугун бунга яна бир марта гувоҳ бўлдик. Бундан мен ҳам мураббий сифатида хурсандман

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика