UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  3 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  2 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  18 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  6 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  13 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  3 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  6

Рўзиқул Бердиев: "Бугун бизга омад кулиб боқди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун бизга омад кулиб боқди"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "аждарлар" бош мураббий Рўзиқул Бердиев иштирок этди.


"Аввало барчага табриг учун раҳмат. Ғалабани асосий омили ва сабаби бизга озгина омад кулиб боққанида бўлди деб ўйлайман. Футболчиларимиз бугун жуда катта иштиёқ билан ўйнашди ва якунда ғалабага эришдик. Биз ҳали ўз ўйинимизни кучайтириб боришимиз лозим. ОЧЛ доирасидаги ўйинларда биз бунданда кучли жамоалар билан дуч келамиз. Шерзод Аъзамов енгил жароҳат олди ва биз уни муҳим ўйин олдидан асраш мақсадида захирага олдик. Раҳматов ҳам бугун ўзини яхши томонлама кўрсатди. Мени кўпроқ ташвишлантираётган чизиқ бу чап қанот ҳимояси ва ҳужум чизиғи. Санжар Қувватов Ўзбекистондаги энг иқтидорли, яхши савиядаги дарвозабон ҳисобланади. Элдор Суюнов мамлакатимиздаги энг кучли киперлардан бири сананалади. Унинг иқтидорига шубҳа йўқ. Бугун Қувватовни асосий таркибга қўйганим ҳеч нимани англатмайди. Бизда иккита юқори савиядаги дарвозабонлар бор. Қайси дарвозабон ўйинга тайёр бўлса ўшани асосий таркибга қўямиз. Дилшод Раҳматуллаев бугун якка-курашларда фаол ҳаракат қилди. Жамоадошларига тўп узатишда кичик хатолар бор. Чунки ўйин амалиёти кам. Ўйиндан-ўйинга бу муаммо бартараф этилади деб ўйлайман. Биз учун энг муҳими бу ғалаба.  Бугунги ғалаба билан барча "Насаф" мухлисларини табриклайман", - деди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика