UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  3 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  4 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  7 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  8 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  19

Рўзиқул Бердиев: "Ал Аҳли"ни мағлуб этишга қодирмиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ал Аҳли"ни мағлуб этишга қодирмиз"

ОЧЛ 2-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.


Рўзиқул Бердиев: Футбол байрами бошланиши билан барчани табриклаймиз. Биз бу мавсумни жуда интиқлик билан кутдик. Бизни катта футбол байрами кутмоқда. Ўйинга келадиган блсак, рақиб жуда кучли жамоа. Лекин биринчи ўйин кўрсатдики, биз ушбу кучли жамоани мағлубиятга учратишга қодирмиз. Шу боис, эртанги баҳсда футболчиларни фақат ғалабага тайёрлаяпмиз. Умид қиламанки, эртага мухлисларга чиройли байрам қилиб берамиз. Жамоамиз ғалаба иштиёқида майдонга тушади. Деян Больевични ОЧЛ заявкасига киритишга улгурмадик. Унинг агентлари баъзи ҳужжатларини ўз вақтида етказиб бериша олмади. Шу боисдан Деян ОЧЛ гуруҳ босқичида бизга ёрдам бера олмайди. Баҳром Абдурахимов эса ўтган мавсумдаги сўнгги учрашувда қизил карточка олганди ва битта ўйинни ўтказиб юборишга мажбур эди. Сайдулло Раҳматовни эса виза муаммоси туфайли олиб кета олмадик. Бунда маъмурларимизнинг ҳам сусткашлиги сабаб бўлди. Кейинчалик бу муаммолар такрорланмайди деб ўйлайман.

- Эртага дарвозада ким туради?
- Бизда иккита кучли дарвозабон мавжуд. Шу боис ким кучли тайёргарликка эга бўлса, ўшани майдонга қўямиз. Ким дарвозани қўриқлаши эртага аниқ бўлади.

- Эркин Бойдуллаев эртага майдонга туша олмайди. Унинг ўрнини ким билан тўлдиришни режалаштиргансиз?
- Унинг ўрнига керакли варинатларни ўйлаб қўйганмиз. Баҳром Абдурахимов ҳам марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнай олади. Шунингдек, Мақсуд Каримов ҳам бу чиқизда ўйнаган. Азиз Ғаниев аслида марказий ярим ҳимоячи ҳисобланади. Бу борада эса якуний қарорни эртага чиқарамиз.

- "Насаф"нинг захира ўриндиғи жуда қисқа. Эртанги ўйинда қайсидир етакчи футболчини захира олиб қўйиш режаси йўқми? Чунки "Насаф"га захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтириб юборадиган футболчи йўқ...
- Тўғри фикр билдириб ўтдингиз. Биз буни ҳар доим ўйлаб, режалаб қўйганмиз. Захирамиз жуда тор. Шу боис асосан ёшларга имкон беришга мажбурмиз. Ёшларга имкон беришдан эса қўрқмаслик керак. Эртага бир қатор вариантларларни қўллашимиз мумкин. Айнан шу жиҳатларни ҳам ўйлаб қўйганмиз.



Мақсуд Каримов: Барчани футбол баҳори билан табриклайман. Бизни жуда қийин баҳс кутиб турибди. Сафардаги ўйинла таркибимиздаги баъзи йўқотишлари сабаб керакли натижани қайд эта олмадик. Эртага мухисларларимиз қаршисида ғалаба қозонишни режалаштирганмиз. Бу йўлда ишқибозлар ҳам бизга катта кўмак беришлари лозим бўлади. Умид қиламанки, эртанга учрашувда улар стадионни тўлдириб, бизнинг ҳақиқий 12-футболчимиз бўла олишади. Ҳимоядаги хатолар устида иш олиб борилди ва эртанги учрашувда бу хатоликларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика