Рожерс: “Балотелли дунёнинг ҳар қандай жамоасида ўйнаши мумкин”

Narzulla Saydullayev
2 авг 2014, 19:00
“Ливерпуль” бош мураббийи Брендан Рожерс, “Милан” ҳужумчисини иқтидорли футболчи сифатида тан олишини таъкидлади.
Маълумотларга кўра, “қизиллар” Луис Суарес ўрнига ҳужумчи қидиришмоқда.

“Балотелли жуда иқтидорли. Мен буни “Интер”да ўйнаган кезларида сезгангман. Ундан сўнг эса “Манчестер Сити”га ўтди ва ҳозиргача у диққат марказимизда.

Унда барча керакли қобилиятлар бор. Бўйи узун, тезкор, ажойиб дриблингга эга ва голлар уришга қодир. Италияга ўйнаш учун қайтди ва ҳозир ҳам ёш. Агар у бирор-бир мақсадга тўғри интила олса, дунёнинг ҳар қандай жамоасида юқори даражада ўйнаши мумкин” – дейди Рожерс.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›