Роуз: "Қора танлиларга ҳеч қачон имкон беришмайди"

Mirjalol Normatov
28 апр 2019
УЕФА ирқчиликка йўл қўйгани учун Черногория ФФни жазолади.

20 минг евро жаримага тортилган терма навбатдаги уй ўйинини мухлисларсиз ўтказади. Ўшанда барча тошлар Денни Роуз томон отилганди.


"Фаолиятимни ирқчилик туфайли якунлашимни айтганимда, одамлар менга бир неча воқеликларни сўзлаб беришганди. Мен ҳам ўшанда дунё футболида қора танли мураббийлар камлигини ўйлаб қолдим. Улар мураббий бўлмайди ва клуб офисида ишлашади.

Одамлар мендан мураббийлик лицензиясини қўлга киритишим кераклигини сўрашади. Бироқ нима учун? Қора танли инсонларга барибир имкон беришмайди. Шу боисдан мен мураббий бўлишни истамайман.  Бу вақтни ўтказиш дегани. Мен буни шундай кўраман.

Сол Кемпбеллни Лига 2'га ишга олишди. Унинг бошқа жамоадошлари эса термалар ёки катта клубларда ишламоқда. Бу нима дегани? Агарда шундай инсон Лига 2'да ишлаётган бўлса, мен нима қилишим керак?", - деди Роуз.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports