

“Championat.com” манбасига кўра, “Ростов” 28 ёшли форвард билан келишиб олган ва битим яқин орада амалга ошади.
Маълумотларга қараганда, Обухов донликлар билан 3 йиллик шартнома имзолайди. У “Спартак” тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2019 йил “Тамбов” билан 2021 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган эди.
Владимир РПЛ жорий мавсумида 9 ўйинда қатнашиб, самарали натижа кўрсатолмади. Қайд этиш жоиз, Владимир Обухов 1992 йил, 8 февраль куни Бухорода туғилган.
Аввалроқ, “Ростов” "Женоа"га ўтиши кутилаётган Элдор Шомуродовнинг ўрнини тўлдириш учун “Локомотив М” ҳужумчиси Лука Жоржевич билан ҳам музокара ўтказаётгани ҳақда хабар бергандик.



