UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Расмий хабар: Ўзбекистонлик ҳимоячи легионерга айланди  0 12:17ОКМК легионер футболчи билан шартнома тузди  2 12:08"Металлург" таркибга легионер ҳужумчини қўшиб олди  0 11:48Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги)  1 11:19"Навбаҳор" Санжар Қувватов билан шартнома имзолади   3 10:45Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Навбаҳор»да  10 10:12«Манчестер Юнайтед» «Олтин тўп»га даъвогар футболчига умумий ҳисобда 450 миллион евро сарфламоқчи  7 09:38Ла лига тўпурари фаолиятини Мадрид жамоасида давом эттиради  2 09:09«Пахтакор» ҳимоячини «Қўқон-1912» жамоасига ижарага берди  1 08:40«Арсенал» 50 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  3 08:09Биринчи даврани «Навбаҳор»да ўтказган яна бир футболчи «Металлург»га ўтишга яқин  18 07:38Санчо Европанинг ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  1 01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  4 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  1 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  1

РПЛ. "Ростов" ўз уйида "Локомотив"га мағлуб бўлди, Шомуродов 90 дақиқа ўйнади Янгиликлар

РПЛ. "Ростов" ўз уйида "Локомотив"га мағлуб бўлди, Шомуродов 90 дақиқа ўйнади

"Ростов" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги РПЛнинг 22-тур учрашуви якунланди.

Ростов

Ивелин Попов - 64'

Премьер-лига . 22-тур

15/03/2020, 20:00

3
:
1
Тугади

Локомотив

Сергей Песьяков - 34', Рифат Жемалетдинов - 38', Гжегож Крыховяк - 42'

Стадион: Rostov Arena

45'
90'
54'  Деннис Хаджикадунич
64'  Ивелин Попов
86'  Хорен Байрамян (Александр Саплинов)
86'  Бактиер Зайнутдинов (Александр Долгов)
86'  Матиас Норманн
34'  Сергей Песьяков
38'  Рифат Жемалетдинов
38'  Гжегож Крыховяк
42'  Гжегож Крыховяк
42'  Мацей Рыбус
74'  Жуан Мариу (Станислав Магкеев)
81'  Рифат Жемалетдинов (Брайан Идову)
90'  Дмитрий Баринов

"Ростов" – "Локомотив" 1:3 

"Ростов-Арена"

Голлар: 0:1 – 34, автогол Песьяков, 0:2 – 38 Жемалетдинов, 0:3 – 42 Криховяк, 1:3 – 64, пенальти Попов.

"Ростов": Песьяков, Хаджикадунич, Козлов, Осипенко, Чернов, Байрамян (Саплинов, 86), Норманн, Зайнутдинов (Долгов, 87), Еременко, Попов, Шомуродов.

"Локомотив": Гильерме, Игнатьев, Кверквелия, Хеведес, Рибус, Миранчук, Криховяк, Жоау Мариу (Магкеев, 73), Баринов, Жемалетдинов (Идову, 82), Эдер.

Огоҳлантиришлар: Хаджикадунич (54), Норманн (86), Баринов (90).

 


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+1. Баринов марказга яқин ҳудудда Норманнга нисбатан жуда қўпол ўйнади. Ҳакам сариқ карточка кўрсатди.

88. Ерёменко стандартдан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ташлаб берди, аввалига тўп қайтарилди, кейин тўпни эгаллага Попов дарвозага зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

84. "Ростов" ҳужум қилиш, вазият яратиш учун тиним билмаяпти, аммо аниқ паслар камлиги туфайли ҳужумлар якунланмай қолмоқда.

76. Шомуродов "Ростов" бурчак зарбаси ишлаб берди. Стандарт вазият Ерёменконинг зарбаси билан якун топди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, яна барчак зарбаси.

71. Ўйинни томоша қилиш учун стадионга 30 127 киши ташриф буюрибди.

67. Жемалетдиновдан яна бир хавфли зарба! Бу сафар тўп дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди.

64. ГОЛ! ПОПОВ пенальти орқали ҳисобни қисқартирди! 1:3!

62. ПЕНАЛЬТИ! Криховяк ўз жарима майдончаси ичида Зайнутдиновни йиқитди. Ҳакам қарор тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун ВАРга мурожаат қилди.

60. Норманн 25 метр узоқликдан "Локо" дарвозасига зарба берди, рикошет туфайли мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Стандарт ҳам москваликлар томонидан бартараф этилди.

57. Байрамян тўпни Шомуродовга узатди, Элдор зарба беришга уринди, аммо "Локо" ҳимоячиси вазиятни бартараф этди. "Ростов" вазиятни бурчак зарбалари билан давом эттирмоқда.

50. Шомуродов тўпни рақиб жарима майдончасига ташлади, Бахтиёр тўпга зарба беришга уринди, аммо рақиб ҳимоячилари ундан чаққонроқ чиқди.

49. "Ростов" бурчак зарбаси ишлаб олди. Бироқ мезбонлар бундан наф чиқара олишмади.

48. Жемалетдинов "Ростов" дарвозасига зарба берди, ноаниқ.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.


45. Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. ТАНАФФУС!

42. ЯНА ГОЛ! 0:3! Гжегож Криховякдан дубль! "Темирйўлчилар" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақибни яксон қилди.Қанотдан ерлатиб узатилган тўп марказда очилган Гжегожгача етиб борди. Криховяк осонлик билан дарвозани ишғол қилди.

40. Зарба! Попов 15 метрдан зарба берди, тўп тўппа-тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

38. ГОЛ! Яна "Локо" гол урди! Бу сафар Жемалетдинов рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан чап оёғи билан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади. Песьяков тўпга ета олмади ва ҳисоб 0:2 кўринишига келди.

34. ГОЛ! Криховяк! Криховякнинг даҳшатли зарбаси голга айланди. Ярим ҳимоячи 30 метрдан "Ростов" дарвозасини нишонга олди, Песьяков тўпни қайтаргандек бўлди, аммо тўп устунга тегди ва яна дарвозабонга тегиб дарвозага кириб кетди.

30. "Локо" футболчиси ўз жарима майдончаси ёнида Зайнутдиновни йиқитди ва ҳакам хуштак чалди. Бу қарор "темирйўлчилар"га ёқмади, бироқ рефери қарорини ўзгартирмади.

28. Жоау Мариу "Ростов" дарвозасига кучли зарба берди, бироқ ноаниқ.

26. Шомуродов рақибларидан қочиб кетишга уринди, аммо кутилмаганда у тўпни йўқотиб қўйди.

21. ЭЛДОР! Шомуродов рақиб жарима майдончаси ичига кирмай "Локо" дарвозасига зарба берди, посбон тўпни эгаллаб олди.

18. Криховяк узоқдан "Ростов" дарвозасига зарба берди, Песьяков эса тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди.

17. Тўп учун курашда Элдорнинг бутсаси ечилиб кетди, ўша вазиятда ҳамюртимиз офсайдда қолиб кетган экан.

16. ШОМУРОДОВ!!! Элдор Ерёменконинг узатмасини тўхтатмай дарвозага йўллади, Гильерме сейв ижро этиб, жамоасини голдан қутқариб қолди.

14. ЗАРБААА! Ивелин Попов Козловнинг қанотдан узатган тўпни боши билан дарвозага бурди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

12. Дастлабки дақиқаларда кўпроқ "Ростов" тўпга эгалик қилди ва вазиятлар яратди, "Локомотив" эса қарши ҳужумга таяниб ўйнамоқда.

8. "Ростов" сардори Ивелин Попов узоқ масофадан "Локомотив" дарвозасини ишғол қилишга уринди, лекин рақиб посбони Гильерме тўпни бир амаллаб эгаллаб олди. Тўп дарвозабоннинг қўлидан чиқиб кетганида Шомуродов ҳисобни очиши мумкин эди.

5. Эслатиб ўтамиз, айни дамда РПЛ тўпурарлар жадвалида "Зенит" форварди Артём Дзюба 13та гол билан етакчилик қилмоқда, вакилимиз Элдор Шомуродов эса 11та гол билан иккинчи поғонани банд қилиб турибди.

2. Учрашувдаги дастлабки ҳужум Элдор Шомуродов томонидан ташкил қилинди. Ҳамюртимиз аввалига тўпни чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ташлади, "Локо" футболчилари тўпни қайтарганидан сўнг, Элдор дарвозани нишонга олишга уринди, аммо ноаниқ.

1. Учрашув бошланди!


- Жамоалар, мухлислар ва ҳакамлар учрашувга тайёр. Коронавирус тарқалиши туфайли футболчи ва мураббийлар бир-бири билан мушт уриштириш саломлашишди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика