Россия ва Эрон термалари ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи

Mirjalol Normatov
10 апр 2022, 14:14
Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида Россия ва Эрон термалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишиб олганини маълум қилди.

"Эрон ва Россия термалари 2 июнь куни ўртоқлик ўйинини ўтказишни режалаштирмоқда. Ҳозирча ўйин бўладиган стадион аниқ эмас. Аммо аввало икки томон ҳам ушбу баҳс учун ФИФАдан рухсат олиши керак", - деб ёзади Никимбаев.

Эслатиб ўтамиз, Россия термаси УЕФА ва ФИФА томонидан барча халқаро турнирлардан четлатилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›