Россия термаси учун яна бир рақиб топилди
28 дек 2024 20:16
Янгиликлар
Россия термаси учун яна бир рақиб топилди
Россия термаси 2025 йилда Туркияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши мумкин.
Бу ҳақда Россия Федерацияси спорт вазири Михаил Дегтярев хабар берди.
"Истанбулда бўлдим. Туркия термасида ҳам шундай қизиқишлар бор, хатто Туркия Республикаси элчихонаси ҳам бу мавзуда таклиф билан чиқди.
100 йил олдин Туркия билан Собиқ Иттифоқ термалари ўртоқлик ўйинини ўтказганди. Нега улар яна ўйнамаслиги керак?
Бу мавзу бўйича ишлаймиз", - деди Дегтярев.
Эслатиб ўтамиз, Россия термаси тақиқ туфайли фақатгина ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқда. Ушбу мамлакатнинг барча ёшдаги термаларига расмий ўйинларда қатнашиш тақиқи бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар