Россия терма жамоаси Янги Зеландияга қарши баҳсга тўлиқ таркибда тайёргарлик кўрмоқда

Aslanov Jasurbek
15 июн 2017, 18:45
Россия терма жамоаси Янги Зеландия билан бўладиган Конфедерациялар Кубогининг илк учрашувига тайёргарлик кўрмоқда.

Ўйин 17 июнь куни бўлиб ўтади. Станислав Черчесов шогирдлари 15 июнь куни баҳс бўладиган Санк-Петербургга учишдан олдин сўнгги машғулотни ўтказишди. Машғулотда мураббий қўл остидаги барча фтуболчилар иштирок этди.

Конфедерациялар Кубоги 17 июндан 2 июлгача Россияда бўлиб ўтади. Россия терма жамоаси "А" гуруҳида Янги Зеландия, Португалия ва Мексика терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com